Қайднома

Қидирув

Карло Анчелотти италиялик мураббийлар муваффақияти сирини ошкор этди

Карло Анчелотти италиялик мураббийлар муваффақияти сирини ошкор этди

  26.02.2017 13:35
  0
  627
Карло Анчелотти италиялик мураббийлар муваффақияти сирини ошкор этди

«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти италиялик мураббийларнинг дунё футболида тутган ўрни шунингдек АПЛ жамоаларида ишлаётган ҳамкасблари ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Италиялик мураббийларнинг қолганлардан фарқлари шундаки, улар доимо ўз ишларини жиддийлик ва пуҳта таййёргарлик билан бажаришга одатланишган.  

Дунёнинг энг кучли чемпионатларидан бири ҳисобланадиган Италия А Серияси савия бобида қолган лигалардан кам эмас.

Италиялик мураббийлар ўйиндан аввал 3-4 ҳимоячи билан бирга рақибнинг имкониятлари ва  қандай кучга эга эканлигини тўлиқ ўрганиб, таҳлил қилиб чиқишни ҳеч канда қилишмаган.

Чунки, рақиб шу кунги учрашувда сизга кутилмаган совғалар тайёрлаб қўйган бўлиши мумкин, барча жабҳаларда эҳтиёткорликни ошириб ҳаракатланиш натижаси якунда албатта сиз томонда бўлади.

Англияда мураббийлар кўпинча 4 ҳимоячи билан ўйин олиб боришади, агар италиялик мураббий АПЛ жамоаларидан бирида иш бошладими?

У, биринчи навбатда жамоадаги тактикани ўзгартиришга ҳаракат қилади. Раньери  «Лестер»да бу ишни уддасидан чиқганди, энди эса Конте унинг ишини «Челси»да давом эттирмоқда, –дейди Анчелотти Quotidiano Sportivo сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти Европанинг энг кучли 5та чемпионатида бош совринни қўлга киритган. Шунингдек, кеча бўлиб ўтган «Бавария» - «Гамбург» учрашуви унинг мураббийлик фаолияти давомида ўтказган 1000 – ўйини бўлди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz