Қайднома

Қидирув

50 ёшли футболчи майдонда 65 дақиқа тўп сурди ва...

50 ёшли футболчи майдонда 65 дақиқа тўп сурди ва...

  26.02.2017 21:02
  0
  787
50 ёшли футболчи майдонда 65 дақиқа тўп сурди ва...

Казуйоши Миура. Япониялик бу футболчини бутун дунёда танишади. Чунки у 50 ёшида ҳам фаолиятини давом эттирмоқда. Япония иккинчи Жей лигасида иштирок этувчи «Йокогама» ярим аср яшаган Миурага ишонишда давом этмоқда. Янги мавсумнинг 1-турини клуб «Мацумото Ямага» клубига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Казуйоши Миура уни бошланғич таркибда ўтказиб, 65 дақиқа тўп сурди ва майдонни мухлислар қарсаклари остида тарк этди.

«Йокогама» клубини 55 ёшли Ҳитоши Наката бошқариб боради. Мутахассис ўзидан бор-йўғи 5 ёш кичикроқ бўлган шогирдини неча ёшга қадар ўйнатиши аниқ эмас. Маълумот учун, Миурада бу фаолиятидаги 32-мавсум ҳисобланади. Япония профессионал футболи тарихида унинг каби кекса футболчи бўлмаган. У карьерасини 1986 йил Бразилиянинг «Сантос» клубида бошлаган. Ўз вақтида Европага кўчиб ўтиб, Италиянинг «Женоа», Хорватиянинг «Динамо» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Қария футболчи 2005 йил — 38 ёшида «Йокогама» билан шартнома тузганди. Япония терма жамоасидаги фаолиятини Миура 33 ёшида якунлаган бўлиб, 89 та учрашувда 55 та гол уришга муваффақ бўлганди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Япония термасининг Ўзбекистон миллий  жамоасига қарши учрашувларида ҳам майдонга тушган Казуйоши Миура уларда 5та гол (шулардан 4тасини битта ўйинда) урган.

Манбалар: www.iff.uz, www.daryo.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz