Қайднома

Қидирув

1000-ўйинда «жимжимадор» ютуқ

1000-ўйинда «жимжимадор» ютуқ

  27.02.2017 09:41
  0
  734
1000-ўйинда «жимжимадор» ютуқ

«Бавария» футболчилари жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг фаолияти давомидаги юбилей - 1000-ўйинига муносиб совға ҳозирлашди. Яъни «Гамбург» дарвозасини нақ 8 марта нишонга олишди. Бу италиялик мутахассис учун мураббийлик ишида 8та гол фарқи билан қозонилган 3-ғалаба бўлди. У аввалги 2тасини «Реал» бошқарувида «Гранада» (9:1) ва «Челси» устози сифатида «Уиган» (8:0)га қарши ўйинларда нишонлаганди. Айтиш жоиз, 57 ёшли Анчелотти 1000та ўйин маррасига етиш йўлида 21 йил мураббийлик қилди. Шунча учрашувдан 591таси (59,1 фоиз) италиялик қўл остида ўйнаган жамоалар фойдасига ҳал бўлгани ҳам эътиборга молик факт. Жабрдийда «Гамбург»га келсак, унинг «Альянц-Арена»даги мағлубиятли серияси 7та ўйинга етди. Боз устига, бу клуб 2011 йилнинг 11 мартидан буёғига Мюнхенда бундеслига доирасида кечган 7та ўйиннинг 6тасини йирик ҳисобда бой берган: 0:6, 0:5, 2:9, 0:8, 0:5 ва мана, яна 0:8. Орада битта ўйинни 1:3 кўринишида тугатганини ҳисобга олсак, «Гамбург» охирги 7та сафар баҳсида «Бавария»дан нақ 44та гол қабул қилди.

24 февраль

ВОЛЬФСБУРГ-ВЕРДЕР-1:2 (1:2)

Вольфсбург. 30000 томошабин.

Голлар: Майораль (19) - Гнабри (10, 18).

25 февраль

ДАРМШТАДТ-АУГСБУРГ-1:2 (0:0)

Дармштадт. 16200 томошабин.

Голлар: Хеллер (47) - Верхаг (55-пен.), Бобадилья (85).

БАЙЕР-МАЙНЦ-0:2 (0:2)

Леверкузен. 27086 томошабин.

Голлар: Белль (3), Озтунали (11).

БАВАРИЯ-ГАМБУРГ-8:0 (3:0)

Мюнхен. 75000 томошабин.

Голлар: Видаль (17), Левандовски (24-пен., 42, 54), Алаба (56), Коман (65, 69), Роббен (87).

Бавария: Нойер, Мартинес, Хуммельс, Алаба, Роббен, Лам (Рафинья, 67), Алькантара (Коман, 60), Видаль, Дуглас Коста, Мюллер, Левандовски (Саншеш, 57).

РБ ЛЕЙПЦИГ-КЁЛЬН-3:1 (2:0)

Лейпциг. 39335 томошабин.

Голлар: Форсберг (5), Марох (34-авт.), Вернер (65) - Осако (53).

ФРАЙБУРГ-БОРУССИЯ Д.-0:3 (0:1)

Фрайбург. 24000 томошабин.

Голлар:  Папастатопулос (13), Обамеянг (55, 70).

Боруссия Д.: Бюрки, Папастатопулос, Бартра, Геррейру, Пишчек, Вайгль, Кастро, Ройс (Пулишич, 82), Дурм, Обамеянг (Шюррле, 81), Дембеле (Кагава, 76).

ГЕРТА-АЙНТРАХТ-2:0 (0:0)

Берлин. 43323 томошабин.

Голлар: Ибишевич (52), Дарида (83).

Четлатиш: Сеферович (78, А.).

26 февраль

Ингольштадт-Боруссия М.-0:2 (0:0)

Ингольштадт. 15200 томошабин.

Голлар: Штиндль (60), Хан (90}1).

Шальке-Хоффенхайм-1:1 (1:0)

Гельзенкирхен. 60000 томошабин.

Голлар: Шопф (5) - Руди (79).

 

Т/Р

ЖАМОА

Ғ

Д

Д

М

Т-Н

О

1

 БАВАРИЯ

22

16

5

1

54-13

53

2

 ЛЕЙПЦИГ

22

15

3

4

41-22

48

3

 БОРУССИЯ Д

22

11

7

4

46-23

40

4

 ХОФФЕНХАЙМ

22

9

11

2

39-22

38

5

 ГЕРТА

22

11

4

7

30-24

37

6

 АЙНТРАХТ Ф

22

10

5

7

25-22

35

7

 КЕЛЬН

22

8

9

5

31-22

33

8

 БАЙЕР

22

9

3

10

34-32

30

9

 ФРАЙБУРГ

22

9

3

10

28-39

30

10

 БОРУССИЯ М

22

8

5

9

25-29

29

11

 МАЙНЦ

22

8

4

10

31-37

28

12

 ШАЛЬКЕ 04

22

7

6

9

26-23

27

13

 АУГСБУРГ

22

7

6

9

21-28

27

14

 ВОЛЬФСБУРГ

22

6

4

12

20-33

22

15

 ВЕРДЕР

22

6

4

12

28-43

22

16

 ГАМБУРГ

22

5

5

12

21-45

20

17

 ИНГОЛЬШТАДТ

22

5

3

14

19-34

18

18

 ДАРМШТАДТ

22

3

3

16

15-43

12

 

Тўпурарлар:

Обамеянг (Боруссия Д.) - 19та

Левандовски (Бавария) - 19та

Модест (Кёльн) - 17та...

 

Келгуси ўйинлар:

3 март (жума)

00:30       Аугсбург-РБ Лейпциг

4 март (шанба)

19:30       Боруссия Д.-Байер

19:30       Вердер-Дармштадт

19:30       Кёльн-Бавария

19:30       Майнц-Вольфсбург

19:30       Хоффенхайм-Ингольштадт

22:30       Боруссия М.-Шальке

5 март (якшанба)

19:30       Айнтрахт-Фрайбург

21:30       Гамбург-Герта

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Томас Тухель («Боруссия» Д. бош мураббийи): - Бағоят хурсандман. Зеро, шогирдларимдан айнан шундай ижро кутган эдим. Бугунги футбол сифати учун жамоам мақтовларга лойиқ. Қолаверса, барча голлар топ-савия даражасида урилди.

Карло Анчелотти («Бавария» бош мураббийи): - Ажойиб ўйин ва шундай ғалаба. Майдонга тушиш арафасида йигитларга юбилей ўйинимда савияли футбол кўришни исташимни айтгандим. Лекин уларнинг шунчалик жон куйдиришлари ва ҳаммаси осон кечишини ўйламагандим.

Маркус Гисдоль («Гамбург» бош мураббийи): - Бундай тарзда ютқазиш жуда ёқимсиз. Ваҳоланки, маълум вақтда рақибга муносиб қаршилик кўрсатишни уддаладик. Гап шундаки, «Бавария» бугун ўта яхши ўйнади, биз эса... Қисқаси, рақиб жамоамнинг чўчиб ҳаракатланганидан керагидан ортиқ даражада фойдаланди.

Рене Адлер («Гамбург» дарвозабони): - Илк дақиқаларданоқ ўйиндан чиқиб қолдик, гўё. Шундай туюлдики, биринчи бўлимда бирор яккакурашда устунлик қилолмадик. Оддий айтганда, «Бавария» бизни ҳар томонлама «эзиб юборди».



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz