Қайднома

Қидирув

Космин Олариу: «Дастлабки дақиқаларда киритилган гол ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди»

Космин Олариу: «Дастлабки дақиқаларда киритилган гол ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди»

  27.02.2017 18:57
  0
  748
Космин Олариу: «Дастлабки дақиқаларда киритилган гол ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди»

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган“Локомотив” – “Ал-Аҳли” (2:0) учрашувидан кейин амирликлар устози Космин Олариу ўйин ҳақида ўз фикралрини билдириб ўтди.

“Дастлабки дақиқада киритилган гол ўйинни бутунлай ўзгартирди. Биз ўйинга қайтиш учун ҳаракат қилдик, аммо рақиб дарвозабони ажойиб сейвларни амалга оширди. Биз ўзимиз истагандек ўйнай олмадик. Қарши ҳужумларда хатоларга йўл қўйдик ва булар устида ишлаб, муаммоларни бартараф этишимиз керак. Эндиги эътиборни ОЧЛдаги яна бир рақиб – “Ал-Таавон”га қарши ўйинга қаратиш керак.

“Локомотив” ҳимоячилари Макете Диоп ва Эвертон Рибейрога қарши яхши ҳаракат қилди. Ўйин улар атрофида ясалмаган, гарчи уларга нисбатан ҳимоячилар яхши ҳаракат қилган бўлса-да, мен бошқа футболчилардан хавотирдаман.   Аҳмад Ҳалил жароҳати туфайли ўйнай олмади. У кечаги машғулотларда иштирок этди, аммо ўйинга тайёр эмаслигини кўрдик. Шу сабабли у захирада қолди”, – деди Космин Олариу.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz