Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Энди бемалол Олий Лига янги мавсумига тайёрланса бўлади»

Андрей Микляев: «Энди бемалол Олий Лига янги мавсумига тайёрланса бўлади»

  27.02.2017 19:01
  0
  726
Андрей Микляев: «Энди бемалол Олий Лига янги мавсумига тайёрланса бўлади»

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Ал-Аҳли” (2:0) учрашувидан кейин “темирйўлчилар” бош мураббийи Андрей Микляев ўйин ҳақида ўз фикралрини билдириб ўтди. У билан бирга учрашувдаги биринчи гол муаллифи Самалат Қуттибоев ҳам матбуот анжуманида қатнашди.

“Ўйин натижасидан мамнунмиз. Энди Олий Лига янги мавсумига бемалол тайёрлансак бўлади. Майдонда ҳаракат қилган барча футбочиларга ташаккур айтмоқчиман. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик ва яхши натижага эришдик. Гол ўтказмай ғалаба қозонганимизга қарамай, ҳимоямизда муаммолар бўлди. Аммо йигитлар уларни ўз вақтида бартараф қилди.

Кризо аста-секинг жисмоний ҳолатини яхшиламоқда. У ёш ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлади. Агар икки ҳужумчи тактикаси билан ўйнасак, у албатта асосий таркибда ўйнайди. Захира ҳақида гапирадиган бўлсам, яна Икром Алибоевни ёдга олишга тўғри келмоқда. У тезкор футболчи ва унинг йўқлиги билиниб туради. Мурод Бобожонов ва Диёр Туропов ҳам жароҳатда. Шу сабабли асосий таркиб билан баъзида муаммолар юзага келади”, – деди Микляев.  

“Локомотив” бугун ғалаба қозонганидан ва бунга ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам оптимал таркибда мана шундай ўйнашда ҳаракат қиламиз. Гол урганим мен учун оддий ҳолатдек кечли, ҳеч қандай ўта эҳтиросларга берилмадим”, – деди Қуттибоев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz