Қайднома

Қидирув

Аллегри-Бонуччи: можаро тафсилотлари маълум

Аллегри-Бонуччи: можаро тафсилотлари маълум

  27.02.2017 21:45
  0
  842
Аллегри-Бонуччи: можаро тафсилотлари маълум

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва ҳимоячи Леонардо Бонуччи ўртасидаги можаро тафсилотлари ошкор бўлди. La Gazzetta dello Sport тарқатган хабарга кўра, «Палермо»га қарши ўйиндан кейин Аллегри ва Бонуччи қаттиқ уришиб қолишган.

Тўғри, футболчилар уларни тезда ажратиб қўйишган. Бироқ кейинчалик раҳбарият вакиллари билан суҳбат чоғи ҳам жанжал давом этган. Натижада мураббий Бонуччи жазога тортилмаса, жамоадан кетишини айтган.

«Юве» раҳбарияти аввалига можаро туфайли мураббийни ҳам, ҳимоячини ҳам жаримага тортмоқчи эди. Аммо Аллегрининг талаб-таҳдидидан кейин Бонуччига жазо белгиламасликни маъқул кўрган. Айтганча, Бонуччи ЧЛ доирасида «Порту»га қарши кечган ўйинда майдонга туширилмади. Охирги маълумотларга кўра, мураббий ва футболчи ўртадаги гина-қудуратни унутиб, ўзаро келишиб олишган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz