Қайднома

Қидирув

«Лестер» ҳали тирик, Клоп ва «Ливерпуль» мағлуб этилди!

«Лестер» ҳали тирик, Клоп ва «Ливерпуль» мағлуб этилди!

  28.02.2017 07:04
  0
  872
«Лестер» ҳали тирик, Клоп ва «Ливерпуль» мағлуб этилди!

Англия чемпионатининг 26-турида "Лестер" "Ливерпуль"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин олдидан кўпчилик Раньерисиз қолган "тулкилар"нинг мағлубиятини кутган ди, аммо шу кунгача италиялик мутахассисга ёрдам бериб келган Крейг Шекспир қўл остида биринчи учрашув ўтказган "Лестер" чемпионат пешқадамларидан бири бўлган "Ливерпуль" устидан ишончли ғалабага эришди.

60-дақиқага келиб "Лестер" ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келиб қўйган эди. 68-дақиқада Дринкоутер "Ливерпуль"нинг ягона голини урди ва ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Лестерликлардан Варди дубль қилган бўлса, Дринкоутер ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

Бу ғалабадан сўнг "Лестер" 15-ўринга кўтарилди ва хавфли ҳудуддан биро узоқлашди.

Англия чемпионати, 26-тур
Лестер – Ливерпуль 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 28 Варди, 2:0 – 39 Дринкуотер, 3:0 – 60 Варди, 3:1 – 68 Коутиньо. 
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Морган, Хут, Фукс, Марез (Грэй, 80), Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон (Чилуэлл, 90), Окадзаки (Амарти, 69), Варди.
Ливерпуль – Миньоле, Клайн, Матип, Лейва (Вудберн, 84), Милнер, Лаллана (Ориги, 66), Жан, Вейналдум, Мане (Морено, 66), Фирмино, Коутиньо.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz