Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор»да чиройли ўйин, аммо яна «хунук» натижа

«Бунёдкор»да чиройли ўйин, аммо яна «хунук» натижа

  28.02.2017 21:08
  0
  917
«Бунёдкор»да чиройли ўйин, аммо яна «хунук» натижа

Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган "Бунёдкор" ва "Ал-Айн" ўртасидаги ўйин голларга бой бўлди. Ҳар иккала жамоа мухлислар учун очиқ ўйин намойиш қилиб беришди.

Учрашувни "қалдирғочлар" ҳужумкор руҳда бошлашди. Бироқ ҳимоячиларимиз рақиб жамоа таркибида жарима Умар Абдулраҳмондек зарбалари устаси борлигини унутишди шекилли, баҳснинг 8-дақиқасида жарима майдончаси яқинида фол ишлатишди. Умар жарима зарбасини чиройли тарзда голга айлантирди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоб тенглашди. Шомуродовнинг узатмасидан кейин Ҳамдамов бирга-бир вазиятга чиқиб борид ва жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди, Чемиртан эса бош билан тўпни дарвозага буриб қўйди.

Орадан атиги 5 дақиқа ўтиб БААликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Чап қанотдан етказилган узатма натижасида тўп Лукас Кайога келиб тушди ва у 6-7 метрлардан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим тугаш арафасида "Бунёдкор" яна мувозанатни тиклади. Саноевнинг узатмасидан кейин Чемиртан чап қанотдан олдинга ўтди ва рақиб дарвозабон майдончасига узатма берди. Достон Ҳамдамов ҳимоячини ортда қолдириб, 6 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди!

Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилиш, ҳужумкорлик борасида устунлик "қалдирғочлар" томонида бўлди. Учрашувнинг бундай суръати 71-дақиқагача давом этди. Ўша вақтда Акром Комилов мутлақо тўпсиз ҳолатда рақиб футболчисини ортида урди. Лайнсмен буни кўрди ва реферига хабар берди. Австралиялик ҳакам ҳимоячимизга иккинчи сариқ карточкани бериб, уни майдондан четлатди. Ана шундан кейин устунлик "Ал-Айн" томонига ўтди.

"Бунёдкор" бир киши кам бўлиб ўйнаб ҳам яхши ҳимояланаётганди, аммо Шукуровнинг эҳтиётсизлиги туфайли очкони қўлдан бой берди. Отабек ўз жарима майдончаси ичида Лукас Кайони чалиб йиқитди. Умар Абдулраҳмон пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Қўшиб берилган дақиқаларда ўзбекистонликлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо жарима майдончасига кириб келган Элдор Шомуродов ва... на дарвоза томон аниқ зарба берди, на шеригига аниқ узатма.

Шу тариқа, "Бунёдкор" иккинчи ўйиндирки, яхши ўйин намойиш қилган ҳолда, ўз хатолари эвазига имкониятни бой бермоқда. "Ал-Айн" эса ўз очколарини 4тага етказиб олди. Лушчан шогирдлари кейинги баҳсни 13 март куни "Зоб Оҳан"га қарши Тошкентда ўтказади.

Осиё Чемпионлар лигаси-2017. 2-тур
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “АЛ-АЙН” (БАА)  2:3 
28 февраль, Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
 Жаррет Жиллетт, Эшли Бичам, Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат (Баҳрайн), Умар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд (Яман)
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон)
Комиссар: Абдулғофур Абдулҳамид (Мальдив)

Голлар: Умар Абдулраҳмон 7, - 0:1. Вадим Чемиртан 9, - 1:1. Кайо 14, - 1:2. Достонбек Ҳамдаомв 41, - 2:2. Умар Абдулраҳмон 88 пенальти, - 2:3. 

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 10.Элдор Шомуродов, 11.Вадим Чемиртан, 16.Алишер Саноев (29.Отабек Шукуров, 55), 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (30.Хуршид Ғиёсов, 74), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев (97.Жавоҳир Эсонқулов, 90).

Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 20.Сардорбек Азимов, 44.Миржамол Қосимов, 

"Ал Айн": 
17.Холид Эйса, 5.Исмоил Аҳмад, 7.Лукас Кайо, 10.Умар Абдулраҳмон, 13.Аҳмад Барман (70.Данило Асприлья, 70), 15.Холид Абдулраҳмон, 16.Муҳаммад Ал Рақи, 19.Моҳнад Салим, 20.Носир Ал Шамрони (18.Иброҳим Диаки, 66), 29.Ли Мюнг Жу, 77.Бандар Ал Аҳбаби (3.Довуд Али, 35)

Захира: 40.Муҳаммад Бусанда, 11.Саид Ал Хатири, 14.Муҳаммад Салим, 37.Рашид Мухаер, 

Четлатиш: Акромжон Комилов 71 (2СК)


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz