Қайднома

Қидирув

Футбол «Оскар»и

Футбол «Оскар»и

  01.03.2017 15:15
  0
  1579

Футбол статистикасига асосланган обрўли Squawka сайти футболдаги «Оскар» мукофоти ғолибларини эълон қилди.

«Энг драматик иштирок» номинациясида - «Оскар»ни 20 йиллик ажойиб фаолияти учун «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон қўлга киритди.

«Энг яхши либос» номинациясида - Мексиканинг «Пумас» клуби ғолиб бўлди.

«Энг яхши соч турмаги» номинациясида - «бир одам - мингта соч турмак» - Поль Погба ғолиб бўлди.

«Иккинчи даражали қаҳрамон» номинациясида - Евро-2016 финалида ҳал қилувчи голни урган Португалия ҳужумчиси Эдер ғолиб бўлди.

«Энг яхши хорижий фильм» номинациясида - «Оскар»ни «Реал» бош мураббийи - франциялик Зайниддин Зидан қўлга киритди.

«Техник янгиликлар» номинациясида - «Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери тенгсиз деб топилди. У 4-4-2 схемасини тирилтириб, «юксалиш ва пасайиш»га эришган мураббий сифатида тан олинди.

«Энг яхши эркак актёр» номинациясида - «Оскар»ни «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду олди.

«Энг яхши фильм» номинациясида - Англия чемпиони бўлган «Лестер» ғолиб деб топилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz