Қайднома

Қидирув

Энрике «Барселона»дан нима учун кетаётганини изоҳлади

Энрике «Барселона»дан нима учун кетаётганини изоҳлади

  03.03.2017 12:38
  0
  978
Энрике «Барселона»дан нима учун кетаётганини изоҳлади

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ушбу мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақидаги қарорига изоҳ бериб ўтди.

«Жуда кўп ўйладим. Ёзги йиғинлар чоғи Роберт Фернандес ва Альберт Солер билан суҳбат давомида, клуб билан шартномани узайтирмаслигим мумкинлиги ҳақида айтгандим. Улар яна ўйлаб кўришимни сўрашди. Ўшанда якуний қароримни айтгандим ва шу пайт келди ва жамоадан кетишимни эълон қилдим. Бунинг асосий сабаби касбнинг тинимсиз меҳнатдан иборатлигида. Ишим билан яшайман. Дам олиш учун жуда кам вақтга эга бўламан. Такрорлайман, кетишимнинг асосий сабаби — шу.

«Барселона»нинг ёшлар ва асосий жамоасини бошқариш имкониятини берганлари учун раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Жуда эсда қоларли йилларни ўтказдим.

3та мусобақада иштирок этяпмиз, олдимизда қизиқарли 3 ой турибди. Чемпионлар лигаси? Қийин паллада турибмиз, аммо кейинги босқичга чиқишимизга ишонаман», – деди Луис Энрике.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz