Қайднома

Қидирув

Янги мавсум старти арафасида

Янги мавсум старти арафасида

  03.03.2017 14:31
  0
  802
Янги мавсум старти арафасида

3 март, яъни жума куни олий лиганинг янги мавсумига старт берилади. Шуни назарда тутиб, аввалги мавсум қайд этилган айрим юбилей кўрсаткичларга яна бир бора тўхталиш баробарида бизни олдинда кутаётган эътиборли натижаларга назар солдик. Шунингдек, чемпионатимизнинг умумий жадвали ҳам статистика ихлосмандларини бефарқ қолдирмаса керак.

Юбилей рақамлар

(мавсум-2016да)

*** «Бухоро»нинг олий лигадаги 1000-голи Шавкат Саломов номига ёзилди. «Нефтчи» 1500-голини нишонлаган бўлса, «Қизилқум» бу борада 600та гол маррасини забт этди.

*** «Пахтакор» 500-ғалабаси, «Бунёдкор» 200-ғалабаси, «Шўртан» эса 100-ғалабасини нишонлади.

*** «Пахтакор»нинг голлари сони 1678тага етди. Ундан кейинги ўринларда «Нефтчи» (1522та), «Нав­баҳор» (1275та), «Насаф» (1069та), «Бухоро» (1000та) ва «Андижон» (942та) клублари бор. Умуман олганда, 12та жамоагина 600тадан кўп гол урган.

*** «Навбаҳор» 250-мағлубият, «Олмалиқ» эса 100-мағлубиятга юз тутди.

*** Олий лигадан тушиб кетган «Андижон»нинг қўйиб юборган голлари сони 1142тага етди. Энг кўп гол қўйиб юборган жамоалар рўйхатининг давоми қуйидагича: «Бухоро» (1083та), «Сўғдиёна» (1062та), «Динамо» (952та), «Навбаҳор» (913та), «Металлург» (890та). 14та жамоа 600тадан кўп гол қўйиб юборган. Охирги мавсум «Андижон» 1100-голи, «Навбаҳор» 900-голи, «Пахтакор» ва «Машъал» эса 600-голини қўйиб юборди.

Кутилаётган юбилей рақамлар

*** «Динамо»нинг дуранг­лари ва мағлубиятлари ўртасидаги фарқ 200тага етиши учун (112га 312) яна 1та дуранг керак.

*** «Бунёдкор»нинг ке­йинги мағлубияти клуб учун 30-омадсиз ўйин бўлади.

*** «Металлург»нинг 700та гол маррасига етиши учун яна 3та аниқ зарба керак.

*** «Бунёдкор»нинг  қўйиб юборган голлари сони 150тага етиши мумкин (ҳозир 3та кам).

*** «Қизилқум» дуранглар масаласида 100лик маррасига етиши мумкин (ҳозир 3та кам).

*** «Насаф» 150-мағлубиятга юз тутиши мумкин (ҳозир 4та кам).

*** «Қўқон-1912» яна 8та ўйинда муроса кўчасини танласа, жами дуранглари сони 50тага етади.

*** «Олмалиқ»нинг қўйиб юборган голлари сони 400тага етиши мумкин (ҳозир 9та кам).

*** «Металлург»нинг қўйиб юборган голлари сони 900тага етиши мумкин (ҳозир 10 кам).

*** «Машъал»нинг 200-ғалабани нишонлашига яна 11та ютуқ керак.

*** «Олмалиқ» яна 13та ўйинда ғалаба қозонса, бу борада 100лик маррасига етади.

*** «Машъал» 200-мағлубиятга юз тутиши мумкин (ҳозир13та кам).

*** «Бухоро»нинг қўйиб юборган голлари сони 1100тага етиши мумкин (ҳозир17та кам).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz