Қайднома

Қидирув

Расман: «Байер» мураббийи лавозимидан озод этилди

Расман: «Байер» мураббийи лавозимидан озод этилди

  05.03.2017 20:52
  0
  630
Расман: «Байер» мураббийи лавозимидан озод этилди

Леверкузеннинг «Байер» клуби бош мураббий Рожер Шмидтни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Байер» Дортмунднинг «Боруссия» жамоасидан йирик 2:6 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Бунгача «Байер» ўз майдонида ЕЧЛ баҳсидан жой олган «Атлетико»га қарши учрашувда дарвозасидан 4 та гол ўтказиб юборган ҳолда, кейинги босқичга чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборганди.

Ҳозирда германияликлар Шмидт ўрнига янги мураббий излашни бошлаб юборишган. Маълумот учун, Рожер Шмидт «Байер»ни 2014 йилдан бери бошқариб келади.

Айни кунда леверкузенликлар Бундеслига чемпионатида 9-ўринни эгаллаб туришибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz