Қайднома

Қидирув

Қатар терма жамоаси Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Қатар терма жамоаси Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

  06.03.2017 16:19
  0
  519
Қатар терма жамоаси Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Қатар термаси 9 март, пайшанба куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур учрашув Доҳа шаҳридаги Jassin Bin Hamad Stadium майдонида бўлиб ўтади.

Бўлажак ўртоқлик учрашуви Қатар терма жамоаси учун жаҳон чемпионати саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Жамоа бош мураббийи Хорхе Фоссати ўқув-машғулотлар йиғинига 29 футболчини таклиф қилган.

Қатар терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасини 23 март куни ўз майдонида Эронга қарши ўйин билан бошлайди. 28 март куни эса Хорхе Фоссати шогирдлари Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўзаро баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Қатар термаси 5 очко билан 5-поғонани банд қилиб турибди. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz