Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Санчесга илҳақ

«Ювентус» Санчесга илҳақ

  07.03.2017 05:22
  0
  647

«Ювентус» раҳбарияти «Арсенал» билан Алексис Санчеснинг трансфери юзасидан музокара олиб бормоқда. Corriere dello Sport нашрида ёзилишича, Турин клуби вакиллари «Арсенал» раҳбарлари билан учрашув чоғи чилилик футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилишди.

Дарвоқе, «ПСЖ» ҳам 28 ёшли ҳужумчини ўз таркибида кўрмоқчи. Унинг «Арсенал» билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. «Канонирлар» 130 минг фунтга тенг ҳафталик маош шарти билан муддатни узайтирмоқчилар. Аммо Алексис 250 минг талаб қилмоқда.

«Арсенал» шунинг баробарида Санчес ўрнини эгаллашга қодир футболчи изламоқда. Аниқроғи, лондонликлар айни пайт Марко Ройс («Боруссия» Д.), Александр Лаказетт («Лион») ва Андре Сильва («Порту») номзодини ўрганиб чиқишмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz