Қайднома

Қидирув

Энди янги ном билан

Энди янги ном билан

  07.03.2017 00:39
  0
  780

ЎФФ расмий сайти хабарига кўра, Ўзбекистон киберфутбол ассоциация­си номи ўзгарди. Энди ташкилот расмий ҳужжатларда Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси, деб юритилади. Шу йилнинг 28 февраль куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган янги ташкилот виртуал спорт ўйинларини оммалаштириш, мусобақа ва чемпионатлар ташкил қилиш билан шуғулланади.

Киберспорт бугунги кунда дунё бўйлаб оммалашиб бормоқда. Виртуал спорт ўйинлари тарихи 1997 йилга бориб тақалади. Айнан ўша вақт биринчи киберспорт лигаси - CPL ташкил этилганди. Дунёдаги биринчи киберфутбол ассоциацияси нодавлат-нотижорат ташкилоти айнан юртимизда тузилгани эътиборга лойиқ. Ассоциация ўз фаолия­тини киберспорт бўйича ESWC жаҳон чемпионатида иштирок этиш билан бошлаб, қисқа вақт мобайнида катта муваффақиятларга эришди. Ассоциация фаолиятининг биринчи ойларидаёқ ЎФФ таркибига кирди ва ҳамкорлик бўйича ПФЛнинг барча клублари билан шартнома тузди. Шу тариқа чамаси 20та клуб ўз таркибига киберфутболчиларни ҳам қўшиб олди. ЎФФ 2016 йилнинг ноябрь ойида Киберфутбол ассоциациясининг жаҳондаги биринчи профессионал футбол лигаси - PCFL лойиҳаси яратишини маъқуллади. Ташкилотнинг энг катта натижаларидан яна бири киберспорт мусобақалари учун Ўзбекистонда биринчи профессионал арена UZ Arenaнинг очилганидир.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz