Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар термасини мағлубиятга учратди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар термасини мағлубиятга учратди

  09.03.2017 12:45
  0
  559
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар термасини мағлубиятга учратди

Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси кеча, 8 март куни БАА ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Комрон Саидазимов ва Афзал Холмуҳамедов томонидан киритилган голлар Ўзбекистон ёшлар термасининг ишончли ғалабасини таъминлади. Александр Мочинов шогирдлари 10 март куни БАА U-19 терма жамоасига қарши яна бир ўртоқлик ўйинини ўтказади.

БААда ўтказилаётган ўқув-машғулотлар йиғини 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 — 2:0

Ўзбекистон U-19: Умид Эргашев, Дилшод Саитов, Раҳматилло Мирзааҳмедов, Иброҳим Йўлдошев, Абубакир Мўйдинов, Суҳроб Иззатов, Бобур Асқаров, Комрон Саидазимов, Дониёр Абдуманнопов, Жаҳонгир Абдусаматов, Ислом Кенжабоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Қиличев, Георгий Аҳмедов, Жасур Ёқубов, Орифжон Ҳакимжонов, Ҳумоюн Абдусатторов, Худоёрхон Сагдуллаев, Афзал Холмуҳамедов.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz