Қайднома

Қидирув

Хаби Алонсо фаолиятини якунладими?

Хаби Алонсо фаолиятини якунладими?

  09.03.2017 16:11
  0
  707
Хаби Алонсо фаолиятини якунладими?

Испания терма жамоаси билан ЖЧ-2010да чемпионликни қўлга киритган «Бавария» ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди. Футболчи бу ҳақида Twitter`даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

«У билан яшадим, уни севдим. Хайр жозибадор ўйин» - дея фикр қолдирган 35 ёшли ярим ҳимоячи.

Алонсо 2014-йили Мадриднинг «Реал» клубидан «Бавария» сафига қўшилган. Мадрид клубига эса Англиянинг «Ливерпуль» клубидан ўтган. Футболчи «Реал» ва «Ливерпуль» сафида бир мартадан ЕЧЛ турнирида ва европа суперкубогида зафар қучган. Терма жамоа сафида эса, 2008 ва 2012 йиллар Европа чемпионига айланган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz