Қайднома

Қидирув

Олий лига: «Насаф» «Бухоро»дан устун келди

Олий лига: «Насаф» «Бухоро»дан устун келди

  09.03.2017 17:53
  0
  862
Олий лига: «Насаф» «Бухоро»дан устун келди

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган «Насаф» - «Бухоро» учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлиб қаршиликлар ҳужумчиси Драган Черан ҳисобни очган бўлса, орадан бироз вақт ўтиб "Бухоро" ҳимоячиси Кирил Пасичник ўз дарвозасини нишонга олди. 

82-дақиқада "Бухоро"нинг легионер футболчиси Иван Вайтцернинг узоқдан йўллаган зарбаси гол билан якунланди, лекин ушбу гол бухороликларни мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Шу тариқа, "Насаф" Олий лиганинг 2-турида ҳам ғалаба қозонди.

“Насаф” – “Бухоро”  2:1

Голлар: Д.Черан (17), К.Пасичник (автогол, 21) – Вайтцер (82).

"Насаф": Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Фарруҳ Сайфиев, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Ислом Рашидхонов (Д.Нарзуллаев, 76), Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Драган Черан, Шерзод Аъзамов, Шаҳбоз Эркинов (Д.Хушбаков, 76).

"Бухоро": Эркин Жабборов, Бобир Омонов, Владимир Боенко, Кирил Пасичник, Суҳроб Неъматов (А.Шоғуломов, 46), Нозим Умуров (И.Вайтцер, 46), Раббимжон Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Зоҳир Примов, Иван Нагаев, Санъат Шихов.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев(88) - Раббим Ҳасанов (62).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz