Қайднома

Қидирув

УЗРEПОРТ ТВ АПЛдан 1та, Ла Лигадан 3та учрашувни жонли эфирда намойиш этади

УЗРEПОРТ ТВ АПЛдан 1та, Ла Лигадан 3та учрашувни жонли эфирда намойиш этади

  11.03.2017 19:05
  0
  792
УЗРEПОРТ ТВ АПЛдан 1та, Ла Лигадан 3та учрашувни жонли эфирда намойиш этади

Узрепорт телеканали мухлислари мазкур ҳафтада АПЛдан “Eвертон” - “Вест Бромвич” ўйинини, Ла Лигада “Реал”, “Барселона” ва “Атлетико” жамоалари учрашувларини жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Футбол бўйича Англия Кубогининг чорак финал беллашувлари сабаб Премер-лиганинг 28-туридан олган 6 та учрашуви қолдирилди. “Манчестер Сити” – “Сток Сити” клублари қарама-қаршилиги эса ўзаро келишувга кўра 8-март санасида ўтказилди.

Шу сабабга кўра бу ҳафтада 28-турда асосан ўртамиёна ва элитада жон сақлашга уринаётган клубларнинг ўзаро ўйинлари бўлиб ўтади.

Узрепорт Тв эса улар орасидан «Eвертон» — «Вест Бромвич» учрашувини жонли эфирда намойиш этади. Мазкур баҳс соат 20:00да бошланади.

Испания Ла Лигасидан эса 27-турдан ўрин олган “Гранада”-“Атлетико”, “Депортиво”-“Барселона” ва “Реал Мадрид”-“Бетис” учрашувларини жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин. Мазкур учрашувлар бошланиш вақти қуйидагича:

 “Eвертон”-“Вест Бромвич”

11 март. Ливерпул. “Гудисон Парк” стадиони. Соат 20:00

Ҳакам: Грем Скотт

“Гранада”-“Атлетико”

11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси. Гранада. “Нуево Лос-Карменес”. Соат 00:45

Ҳакам: Алехандро Эрнандес

“Депортиво”-“Барселона”

12 март. “Мунисипал де Риасор” стадион. Соат 20:15

Ҳакам: Фернандес Борбалан

“Реал Мадрид”-“Бетис”

12 мартдан 13 мартга ўтар кечаси. “Сантяго Бернабео” стадиони. Соат 00:45

Ҳакам: Матеу Лаос 


Манба: www.uzreport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz