Қайднома

Қидирув

«Барселона»ни Энрикенинг ёрдамчиси бошқариши мумкин

«Барселона»ни Энрикенинг ёрдамчиси бошқариши мумкин

  11.03.2017 23:51
  0
  795
«Барселона»ни Энрикенинг ёрдамчиси бошқариши мумкин

Ҳозирда Луис Энрикега ёрдам бераётган Хуан Карлос Унсуэ «Барселона»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, каталонияликлар ҳозирда бир қатор мураббийлар қаторида айнан Унсуэнин номзодини кўриб чиқмоқда, лекин бош мураббийлик постига «Атлетик» бош мураббий Эрнесто Вальверде ҳамон асосий номзод сифатида қолмоқда.

Бироқ «Барселона»нинг фалсафаларидан бири жамоага бош мураббий бўладиган мутахассис уни ичида билиши лозим бўлади. Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши учрашувдан (6:1) сўнг Хуан Карлос Унсуэнинг имкониятлари ҳам ошган.

Унсуэ 1988-1990 йилларда «Барселона» таркибида дарвозабон сифатида ҳаракат қилган ва бир неча учрашувларда майдонга тушган. Кейнроқ у Франк Райкаард ва Хосеп Гвардиола бош мураббийлиги даврида ёрдамчилар қаторида жамоада иш олиб борган. Унсуэ клубга 2014 йилда Луис Энрике билан бирга қайтган,  унгача у айнан Энрикега «Сельта»да ёрдам бериб келганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz