Қайднома

Қидирув

Мужтаба Хусайни: Ўзбек клубларига қарши тажрибамиз қўл келишига умид қиламан

Мужтаба Хусайни: Ўзбек клубларига қарши тажрибамиз қўл келишига умид қиламан

  12.03.2017 13:33
  0
  650
Мужтаба Хусайни: Ўзбек клубларига қарши тажрибамиз қўл келишига умид қиламан

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Эрон клуби бош мураббийи Мужтаба Хусайни ва клуб аъзоси Муҳаммад Нужад Меҳмед ўз фикрларини айтиб ўтди.

“ОЧЛ турнирининг дастлабки 2 ўйинида қайд этилган натижалар “Бунёдкор” ва “Зоб Аҳан” учун бўлажак учрашувнинг қанчалик муҳимлигини билдириб турибди. Шунинг учун эртага иккала жамоа ҳам ижобий натижа учун майдонга тушади. “Бунёдкор” ўйинини ўрганиб чиқдик. Уларнинг айнан қайсидир чизиғини алоҳида ажрата олмайман, уларда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Лекин Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ва Вадим Чемиртан каби футболчиларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.

Биз дастлабки икки турда атиги 1 очко жамғардик, аммо бундан тушкунликка тушмаймиз. Қолган учрашувларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда битта футболчи майдонга туша олмайди. Биз ўзбек клубларига қарши кўп ўйнаганмиз. Лекин улар ортда қолди ва ҳар бир баҳс тарихда қолади. Бироқ уларга қарши олдинги ўйиинларда тўплаган тажрибамиз эртага ёрдам беради, деб умид қиламан”, – деди “Зоб Аҳан” бош мураббийи.    

“Эртага ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Шунинг учун эртага яхши ва ўз навбатида қийин ўйин бўлиши аниқ”, – деди Муҳаммад Нужад Меҳмед.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” беллашуви эртага, 13 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz