Қайднома

Қидирув

Луис Энрике: жамадон – вокзал – Хихон

Луис Энрике: жамадон – вокзал – Хихон

  12.03.2017 22:03
  0
  3363
Луис Энрике: жамадон – вокзал – Хихон

Парижда қайд этилган 0:4 ҳисоби «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике учун ҳар томонлама оғриқли зарба бўлди. Биринчидан, унинг шундоқ ҳам «қимирлаб» турган курсиси қаттиқроқ «тебрана» бошлади. Ҳарқалай, Каталония клуби раҳбариятининг янги бош мураббий излаш ишларини кучайтиргани ҳақида хабарлар йўқ эмас. Иккинчидан, бу мағлубият Энрикенинг кейинги истиқболига ҳам таъсир ўтказиши мумкин.

* * *    ОАВ ходимлари Луис Энрикенинг «Барселона» бош мураббийи сифатидаги фаолиятини батафсил таҳлил этишга киришдилар. Статистика бўйича айтсак, астуриялик мутахассис суперклубни шу кунга қадар 163та расмий ўйинга бошлаб тушиб, уларнинг 124таси (76 фоиз)да ғалабани таъминлади.

Луис Энрике футболчи ролида «Реал» билан 1 марта, «Барселона» сафида эса 2 марта Испания чемпиони мақомига эришган.

----------------------------------------

Энрике бутсаларини михга илганидан сўнг 2005-2008 йиллар оралиғида марафон мусобақаларида 4 марта иштирок этди - АҚШ, Голландия, Италия ва Марокашда.

* * *    Луис Энрике футболчи сифатида икки азалий рақиб - «Реал» ва «Барселона» сафида ўйнаган ва ҳар иккиси билан мамлакат чемпиони бўлган.

* * *    Совринлар масаласида ҳам Энрикенинг натижаси чакки эмас. Дейлик, у қисқа фаолияти давомида клуб билан имкони бор барча совринларни қўлга киритишга улгурди.

* * *     2та 8:0 - бу Энрикенинг «Барселона» бошқарувида қайд этган энг йирик ҳисобли ғалабаси. Мураббий шунинг баробарида 2 марта 0:4 кўринишидаги салбий ҳисобга юз тутди.

«Барселона»ни ким бошқаради?

Италия матбуоти тарқатган хабарга кўра, «Барселона» раҳбарияти «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ 49 ёшли мутахассиснинг мавсум якунида туринликлар билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. «Барселона» спорт директори Ариедо Брайда «Милан»даги фаолияти орқали Аллегрини яхши билади. Айнан у Массимилианони энг муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Шунингдек, «Эвертон» устози Роналд Куман номзоди ҳам бор. У Англия жамоаси билан янги шартнома тузишдан бош тортди. SFR Sport1 эса Каталонияликларнинг  «Бордо»  ва «ПСЖ» клублари ҳамда Франция термаси собиқ бош мураббийи Лоран Блан билан музокара олиб боргани ҳақида хабар тарқатди. Эслатма, Блан 1996-1997 йиллар мавсумида «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Хуллас, Луис Энрикенинг келажаги мавҳум. Унинг шартномаси жорий мавсум якунида ўз кучини йўқотади. Энрикенинг ўзи келажаги хусусида апрелгача бир тўхтамга келишини айтганди.

А. АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz