Қайднома

Қидирув

Алиризо Мансуриан: Мақсадимиз - гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқиш

Алиризо Мансуриан: Мақсадимиз - гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқиш

  13.03.2017 09:18
  0
  663
Алиризо Мансуриан: Мақсадимиз - гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқиш

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Алиризо Мансуриан қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биз "Локомотив"ни яхши биламиз, уларнинг ўйин услуби бизга маълум. "Локомотив"нинг "Ал Таавон"га қарши учрашувини кўрдик, шунингдек, "Ал Аҳли" билан кечган баҳсини ҳам ўрганиб чиқдик. Жамоа яхши шаклланган, муҳими, рақиб ўйинида тартиб-интизом бор".

"Тўғри, клубимизда молиявий муаммолар бор, лекин ҳозир бу ҳақда ўйлаш керак эмас. Эътиборни эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Мен фақат футбол ҳақидаги саволларга жавоб қайтараман, пул билан боғлиқ масалаларга эмас. Агар эртага ғалаба қозонсак, Наврўз байрами олдидан мухлисларимизга ажойиб совға туҳфа этган бўламиз".

"Биз ҳам "Локомотив" сингари бир ўйинда ғалаба қозониб, бир бор мағлуб бўлдик. Энди бўлса ўзаро куч синашиб кўрамиз ва бу ўйин жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда.

Мақсадимиз - гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқиш. Аммо бу осон бўлмайди, чунки кучли рақибларга қарши баҳс олиб борамиз".

"Албатта, эртанги ўйин финал эмас, лекин эътиборга молик бўлиши турган гап. Гуруҳдан кимларнинг чиқиши менимча, тўртинчи турдан сўнг ойдинлашади. Унгача эса бир нарса дейиш қийин. Менга қолса, гуруҳдан "Истиқлол" ва "Локомотив" чиқишини хоҳлайман".

"Истиқлол" клуби сардори, дарвозабон Маҳди Раҳматининг фикрлари эса қуйидагича бўлди: "Жамоамиз бу мавсум бирмунча ўзгарди, таркибда ёшлар кўп, ички чемпионатда учинчи ўринда кетяпмиз. Лекин ҳали ҳаммаси ўз жойига тушади. Эртага бўлиб ўтадиган учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz