Қайднома

Қидирув

Олег Тюлькин: 10 кун ичида учта ғалабага эришиш ажойиб натижа

Олег Тюлькин: 10 кун ичида учта ғалабага эришиш ажойиб натижа

  13.03.2017 09:46
  0
  874
Олег Тюлькин: 10 кун ичида учта ғалабага эришиш ажойиб натижа

«Пахтакор» - «Динамо» (0:1) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Олег Тюлькиннинг ўйиндан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

«Пахтакор» устидан қозонилган ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Жуда оғир баҳсни ажойиб тарзда якунладик. Барча йигитларга раҳмат. Мураббийлар штаби ушбу баҳсга жамоани яхши тайёрлашга интилди ва футболчилар ҳам кўрсатмаларни тўғри бажаришди.

Ушбу жамоамизни тўлиқ йиғилганига ҳали икки ҳафтадан зиёдроқ бўлган бўлсада, йигитларимизнинг сўнгги 10 кун ичида учта ғалабага эришишлари ажойиб натижадир.

Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимиз ва раҳбариятимизга катта раҳмат! Биз ёшларимизга ишонишда ва мухлисларимизни хурсанд этишда давом этишга интиламиз. Ғалабадан сармаст бўлиб осмонга учиб кетмаймиз, бугунги ғалаба тарихда қолди, меҳнат қилишда давом этамиз» - дейди Олег Тюлькин.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz