Қайднома

Қидирув

«Барселона» рўйхатидаги бундеслига иқтидорлари

«Барселона» рўйхатидаги бундеслига иқтидорлари

  14.03.2017 00:26
  0
  892
«Барселона» рўйхатидаги бундеслига иқтидорлари

Сир эмас, «Барселона» ихтиёрида жаҳон футболидаги энг самарали академиялардан бири - «Ла Масия» бор. Шунга қарамай, Испания гранди селекция ишларини сира сусайтирмайди ва бошқа мамлакатлардан ҳам ўзи учун муносиб истеъдодларни қидиради. «Барса»га яқин Sport газетасининг хабар беришича, клуб айни пайт Германия бундеслигасига алоҳида эътибор қаратмоқда. Аниқроғи, каталонияликлар бу мамлакатда тўп сураётган 7 нафар ёш футболчини ўз рўйхатларига олишган. Хўш, кимларни?

Феликс ПАССЛАК («Боруссия» Д.): 18 ёш. Ҳозирги клуби билан шартномаси муддати 2019 йилнинг 30 июнь куни тугайди. Трансфер нархи (тransfermarkt.de маълумоти) - 3 млн. евро

Жошуа КИММИХ («Бавария»): 22 ёш. Ҳозирги клуби билан шартномаси муддати 2020 йилнинг 30 июнь куни тугайди. Трансфер нархи (тransfermarkt.de маълумоти) - 25 млн. евро

Серж ГНАБРИ («Вердер»): 21 ёш. Ҳозирги клуби билан шартномаси муддати 2020 йилнинг 30 июнь куни тугайди. Трансфер нархи (тransfermarkt.de маълумоти) - 10 млн. евро

Жонатан ТА («Байер»): 21 ёш. Ҳозирги клуби билан шартномаси муддати 2020 йилнинг 30 июнь куни тугайди. Трансфер нархи (тransfermarkt.de маълумоти) - 22 млн. евро

Тимо ВЕРНЕР («РБ Лейпциг»): 20 ёш. Ҳозирги клуби билан шартномаси муддати 2020 йилнинг 30 июнь куни тугайди. Трансфер нархи (тransfermarkt.de маълумоти) - 12 млн. евро

Усмон ДЕМБЕЛЕ («Боруссия» Д.): 19 ёш. Ҳозирги клуби билан шартномаси муддати 2021 йилнинг 30 июнь куни тугайди. Трансфер нархи (тransfermarkt.de маълумоти) - 28 млн. евро

Юлиан ВАЙГЛЬ («Боруссия» Д.): 21 ёш. Ҳозирги клуби билан шартномаси муддати 2021 йилнинг 30 июнь куни тугайди. Трансфер нархи (тransfermarkt.de маълумоти) - 23 млн. евро

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz