Қайднома

Қидирув

ОЧЛ–2017: «Локомотив» сафарда «Истиқлол»га мағлуб бўлди

ОЧЛ–2017: «Локомотив» сафарда «Истиқлол»га мағлуб бўлди

  13.03.2017 22:18
  0
  701
ОЧЛ–2017: «Локомотив» сафарда «Истиқлол»га мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “А” гуруҳи 3-турида Эроннинг “Истиқлол” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” футболчиларини қабул қилди.

Мазкур ўйинда теҳронликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 37-дақиқасида Фаршид Исмоили ҳисобни очди. 84-дақиқада Али Горбани ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни оширди – 2:0. Ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди.

Мазкур ўйиндан кейин “Локомотив” 3 очко билан “А” гуруҳида ҳозирча охирги – тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. “Истиқлол” 6 очко жамғарган ҳолда ҳозирча 1-ўринни банд қилди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 3-тур
Теҳрон, “Озоди” стадиони
13 март, душанба

“Истиқлол” Теҳрон (Эрон) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 2:0 (1:0)

Голлар: Фаршид Исмоили (37), Али Горбани (84)

“Истиқлол”: 1.Маҳди Раҳмати, 2.Хусро Хайдари, 3.Робсон Жануарио, 6.Омид Иброҳими, 9.Кавеҳ Ризои, 17.Али Горбани (28.Сайид Муҳсин Карими, 90), 18.Милад Закипуркинжи, 24.Омид Нур Афкан, 77.Беҳнам Барзайи (14.Фаршид Багери, 88), 88.Фаршид Исмоили (74.Мужтаба Хақдўст, 77), 90.Леандро Падовани

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 8.Саламат Қутибоев (29.Қувондиқ Рўзиев, 80), 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Мурод Бобожонов, 89), 18.Тимур Кападзе (7.Ньоре Кризо, 68), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 99.Жалолиддин Машарипов.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz