Қайднома

Қидирув

"МЮ" ҳакам туфайли «Челси»дан мағлуб бўлиб бўлди-ми?(ВИДЕО)

"МЮ" ҳакам туфайли «Челси»дан мағлуб бўлиб бўлди-ми?(ВИДЕО)

  14.03.2017 08:31
  0
  242

Жозе Моуриньо бошчилик қилаётган «Манчестер Юнайтед» мавсум бошидан буён иштирок этиб келаётган мусобақаларининг биринчисини тарк этди.

Англия кубогининг чорак финалига қадар етиб келган «манкунианлар» Лондонда «Челси» қаршилигини синдира олмади. Уэйн Руни, Златан Ибраҳимович, Антони Марсьяль, Хуан Мата каби етакчи футболчилар майдонга тушмаган беллашувда Нголо Кантенинг иккинчи бўлим бошларида урган голи ҳамма нарсани ҳал қилди.

Тўқнашувнинг 65 дақиқасини «Юнайтед» бир киши камроқ ўтказди. 35-дақиқада Андер Эррера Эден Азарга нисбатан ишлатилган қўполлик учун майдондан четлатилди.

Моуриньо бошқарувида «Юнайтед» мавсум бошидан буён иккита соврин ютиб олди. Клуб Англия Суперкубогида «Лестер»ни, мамлакат Лига кубогида «Саутгемптон»ни таслим қилиб, бош совринга эга чиқди. АПЛ ҳамда Европа лигасида зафар қучиш учун эса кураш давом этмоқда.

Англия кубоги
Чорак финал
13 март, душанба

«Челси» — «Манчестер Юнайтед» 1:0

Гол: Нголо Канте, 51 (1:0).
Четлатиш: Андер Эррера, 35 (МЮ).

Шу тариқа Англия кубогининг ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди. 22 апрель куни «Челси» ҳамда «Тоттенҳэм» клублари финал учун майдонга тушса, ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида «Манчестер Сити» ҳамда «Арсенал» ҳисоб-китоб қилади.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 28 69
2 Тоттенхэм 28 59
3 Манчестер Сити 28 57
4 Ливерпуль 29 56
5 Манчестер Юнайтед 27 52
6 Арсенал 27 50
7 Эвертон 29 50
8 Вест Бромвич 29 43
9 Сток Сити 29 36
10 Саутгемптон 27 33
11 Борнмут 29 33
12 Вест Хэм 29 33
13 Бёрнли 29 32
14 Уотфорд 28 31
15 Лестер 28 30
16 Кристал Пэлас 28 28
17 Суонси 29 27
18 Халл Сити 29 24
19 Мидлсбро 28 22
20 Сандерленд 28 20
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Ўзбекистон термаси сафарда Сурияга имкониятни бой берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru