Қайднома

Қидирув

"Челси" мухлислари учун Моуриньо ҳамон 1-рақамли!?

"Челси" мухлислари учун Моуриньо ҳамон 1-рақамли!?

  14.03.2017 08:59
  0
  809

Англия кубогининг 1/4 финалида "Челси" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди ва мусобақа ярим финалига йўл олди. "Стэмфорд Бридж" стадионида ўтган учрашувда лондонликлар футболчиси Нголо Канте ягона гол муаллифи бўлди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида манчестерликлар Андер Эррера лондонликлар яримҳимоячиси Эден Азарга ишлатган қўполлиги учун қизил карточка олди, бу унинг иккинчи огоҳлантирилиши эди ва шунинг учун майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим бошида Поль Погба Франция термасидаги жамоадоши Н'Голо Кантега прессинг қилмади ва "Челси" ўйинчиси узоқ масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа, "Челси" Англия кубоги ярим финалига йўл олди, "МЮ" эса мусобақани тарк этди.

Айтганча, шу тариқа, лондонликлар 2012 йилнинг октябридан буён манчестерликларга мағлубиятга учрамаяптилар. "МЮ" қаторасига 12 учрашувдан буён "Челси"ни мағлуб эта олмаяпти - 7 мағлубият ва 5 дуранг. "МЮ" тарихида бунга ўхшаш ва бундан ортиқ сериялар икки марта қайд этилган - "Ливерпуль" (1927) ва "Лидс" (1972).

Англия кубоги, чорак финал

Челси – Манчестер Юнайтед 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 51 Канте. 
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Зума, 89), Виллиан (Фабрегас, 81), Канте, Азар, Диего Коста (Батшуайи, 90).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Мхитарян (Феллайни, 37), Эррера, Янг (Лингард, 81), Погба, Дармиан, Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Эррера (20), Янг (79), Диего Коста (87).
Четлатиш: Эррера (35).

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия кубоги чорак финалининг "Челси"га қарши учрашувда (0:1 лондонлик ишқибозларнинг уни Иуда деб атаганларига жавоб берди.

"Улар мени нима деб атасалар майлига. "Челси"ни тўрт марта Англия чемпиони қиладиган мураббий пайдо бўлмагунча, мен улар учун биринчи рақам бўлиб қоламан.Шундай мураббий пайдо бўлса, мен иккинчи рақамлига айланаман. Ҳозирча Иуда - "Челси"да биринчи рақамли", - дейди Моуриньо.

Жозе Моуриньо "Челси"ни уч марта Англия чемпионлигига олиб келган - 2004/05, 2005/06 ва 2014/15 мавсумларда.

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Англия кубоги чорак финалида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида гапирди.

"Биз кучли рақибга қарши яхши ўйин кўрсатдик. Ҳозир "МЮ"да лигадаги энг кучли таркиб бор. Кейинги босқичга йўл олганимиздан мамнунмиз. Қизил карточка? Азар бошланғич таркибда тушди, кейин са ўйинни давом эттиролмади. Ҳаммангиз видеотакрорни кўриб, хулоса чиқаришингиз мумкин", - дейди Конте.


Манба: sports.ru, std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz