Қайднома

Қидирув

ПСЖ «Барселона»га қарши учрашув юзасидан УЕФАга эътироз йўллади

ПСЖ «Барселона»га қарши учрашув юзасидан УЕФАга эътироз йўллади

  14.03.2017 15:08
  0
  935
ПСЖ «Барселона»га қарши учрашув юзасидан УЕФАга эътироз йўллади

Франциянинг ПСЖ жамоаси УЕФА ташкилотига «Барселона»га қарши учрашув натижасидан норозилигини билдириб расмий хат юборди.

ПСЖ асосан ўйинни бошқарган германиялик ҳакам Дениз Айтекин ҳаракатларини натижанинг ёмон кўринишга олиб келишига сабабчи бўлди дея ҳисобламоқда.

Marca нашрининг хабарига кўра, ПСЖ УЕФАга 8 бўлимдан иборат эътироз юборган.

Қуйида шу эътирозлар руйхати билан танишинг:

1. Ҳакам Маскеранонинг ўз жарима майдонида қўли билан пенальти белгилагани учун пенальти белгиламади.

2. Пике Каванига кўрсатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилмади.

3. Ҳакам Менье ва Неймар билан боғлиқ вазиятда пенальти белгиламаслиги керак эди.

4. 3:1 ҳисоби қайд этилаётган вақтда рақиб ҳужумчиси Неймар Маркиньос орқасидан оёқ билан кучли зарба берди. Ҳакам бу ҳолатда «Барселона» футболчисига фақат сариқ карточка кўрсатди ҳолос. Аслида, бу вазиятда Неймарга қизил карточка кўрсатилиши шарт эди.

5. Луис Суареснинг ПСЖ жарима майдонида Верратти билан тўп учун курашда симуляция кўрсатгани учун фақат сариқ карточка билан лойиқ топилган.

6. 78-дақиқада ҳакам Пикенинг қўл билан жарима майдонида ўйнагани учун «Барселона» дарвозасига пенальти белгилаши керак эди.

7. «Барселона» ҳимоячиси Маскерано Ди Марияни орқадан чалиб йиқитгани учун қизил карточкага лойиқ кўрилиши керак бўлган. Чунки, Хавьер ўйиндан кейин Ди Марияга қўполлик ишлатганини тан олди.

8. Ҳакам Суаресга қўполлик кўрсатилмаган вазиятда ПСЖ дарвозасига пенальти белгилаган.


Манба: www.goal.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz