Қайднома

Қидирув

Виталий Денисов: «Барселона» – ПСЖ учрашуви минг йилда бир марта бўлиб ўтди

Виталий Денисов: «Барселона» – ПСЖ учрашуви минг йилда бир марта бўлиб ўтди

  14.03.2017 15:06
  0
  704
Виталий Денисов: «Барселона» – ПСЖ учрашуви минг йилда бир марта бўлиб ўтди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Барселона» – «ПСЖ» (6:1) учрашуви ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди.

– «Барселона» - ПСЖ учрашуви ҳақида қандай фикрдасиз?

– Очиғи, сўз топишга ожизман. ПСЖ футболчилари ҳолатини тасаввур қилиш жуда қийин, бешинчи голдан сўнг яна олтинчи голни ўтказиб юбориш ўта аламли ҳолат.

Бундай ўйинлар 1000 минг йилда бир марта бўлиб ўтади.

– Ўйиндан кейин «Барселона»нинг кейинги босқичга йўл олишида ҳакам ёрдами билан йўл олгани ҳақида эътирозлар пайдо бўлди. Бунга нима дея оласиз?

– Иккинчи пенальти белгиланган вазиятда, ҳар бир кишида савол келиб чиқади. Менимча, пенальти йўқ эди.

– Маскеранонинг Ди Марияга кўрсатган қўполлигини қандай тушуниш мумкин. Ҳатто, Хавьер ўйиндан сўнг қўполлик ишлатганини ўзи ҳам тан олди.

– Ростини айтадиган бўлсам, вазиятни такрорий ҳолатда кўриб чиқмадим. Маскерано Ди Марияга ета олмасдан унга орқадан қўполлик кўрсатди.

Гол бўладиган вазиятда тўп бирдан нотўғри йўналиш олди. Агар тўпни қандай траекторияда йўл олганига қараб вазиятга баҳо бериладиган бўлса, албатта бу ҳолатда ўйин қоидаси бузилган эди.

Акмалхон Эшонхонов тайёрлади

 


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz