Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» – «Нефтчи»: Ўзаро баҳслардаги 51-ўйин арафасида

«Навбаҳор» – «Нефтчи»: Ўзаро баҳслардаги 51-ўйин арафасида

  14.03.2017 15:51
  0
  623
«Навбаҳор» – «Нефтчи»: Ўзаро баҳслардаги 51-ўйин арафасида

Водийнинг икки номдор жамоалари Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари Олий лиганинг 3-турига келиб мавсумдаги илк “Водий дербиси”да тўқнаш келишмоқда.

Мавсумлар оралиғида таркибни кучайтирган ва янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган бу икки клубнинг галдаги беллашуви ҳам қизғин тус олиши аниқ.

Шунингдек рақиблар таркибида бир қатор собиқ жамоадошлар шу куни бир-бирларига қарши майдонга саф тортишади.

Бу ҳам ўзига ҳос қизғин рақобатни юзага келтиради. Ўз вақтида “Нефтчи”нинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Мансур Саидов, бир-неча йиллар давомида ўзининг ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан танилган Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда ўтган мавсум Фарғонада ўтказган Алишер Саматов 16 март куни собиқ жамоаларига қарши тўп тепишади.

Бундай мисолларни “Нефтчи” сафида ҳам кўришимиз мумкин. Олий лига-2016да наманганликлар сафида порлаган тезкор ярим ҳимоячи Акрам Баҳриддинов 3-турда ўз вилоятдошлари билан беллашади.

photo_2017-03-08_20-09-05
Олий лигада узоқ йиллардан бери иштирок этиб келаётган “Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” клублари шу кунга қадар 50 учрашувлик довондан ўтишга ҳам улгуришди. 16 март санасида “Навбаҳор” – “Нефтчи” рақобатининг 51-баҳсига гувоҳи бўлиш имкониятига эгамиз.

Ўзаро ўйинлар статистикаси фарғоналикларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” сўнгги 50 ўйин ичида 25 марта Наманган жамоасидан устун келган. 12 ўйинда томонлар дўстлик кўчасини танлашган. 13 та учрашувда эса наманганликларнинг қўли баланд келган.

“Нефтчи” ўзаро ўйинларда 75 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 50 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 87 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 51 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Дерби мақомига эга баҳслар доим юқори қизиқишга сабаб бўлиб келган. Бу сафарги тўқнашув ҳам бундан мустасно эмас.

Шундай экан барча футбол ишқибозларини 16 март куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган ўйинга чорлаб қоламиз. Беллашув соат 17:00да старт олади.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Манба: www.fcneftchi.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz