Қайднома

Қидирув

Дилшод Нуралиев: Сурия термасини кучли иштиёқ эвазига енгиш мумкин

Дилшод Нуралиев: Сурия термасини кучли иштиёқ эвазига енгиш мумкин

  14.03.2017 17:51
  0
  659
Дилшод Нуралиев: Сурия термасини кучли иштиёқ эвазига енгиш мумкин

2012 йили Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоасини Осиё чемпионига айлантирган таниқли мураббий Дилшод Нуралиев бугунги кунда «Пахтакор» академиясига раҳбарлик қиляпти. Сир эмаски, ушбу клуб академияси юртимизда етакчи ўринда бўлиб, турли ёш тоифасидаги термаларга номзодларни етказиб беришда пешқадам.

Бу эса ушбу масканда ишлар тўғри йўлга қўйилганидан далолат. Ҳар бир ёш гуруҳида болаларга тажрибали мураббийлар миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келишяпти. Ўтган йили «Пахтакор» академияси Тошкент шаҳар чемпионатида биринчи ўринни эгаллади.

Жамоанинг бир нечта ёш тоифасидаги гуруҳи шаҳар чемпиони бўлди. Иккинчи ўрин «Бунёдкор» академиясига насиб этди. Шунингдек, тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказиладиган мамлакат чемпионатида ҳам ёш «шерлар» муваффақиятга эришиб келишяпти.

Бундан ташқари, «Пахтакор» академияси жамоалари Россия, Қозоғистон, Беларусь каби мамлакатларда ўтказилган халқаро турнирларда зафар қучишди. Биз Дилшод Нуралиев билан шу ва бошқа бир қатор мавзулар юзасидан суҳбатда бўлдик.

- Дилшод ака, олий лига янги мавсуми старт олди. Бу йилги 26-миллий чемпионат баҳсларидан нималар кутяпсиз?

- Бу мавсумнинг курашларга бой ўтишини кутяпман. Жамоаларнинг тайёргарлигини кўриб, кузатиб, шундай хулосага келдим. Бир нечта клубларимиз хориж йиғинларида иштирок этишди. Кўзга кўринган кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Таркибларини сезиларли тарзда кучайтириб олишди. Чемпионлик учун 4-5та жамоа кураш олиб боришини тахмин қиляпман. Қолаверса, олий лигада қолиш учун баҳс ҳам кескин тус олиши тайин. Ўйлайманки, стадионга келадиган мухлислар асло зерикишмайди. Ҳамма катта футболни соғинган. Ишончим комил, томошабинлар ташрифи ўтган йилларга қараганда кўпроқ бўлади.

- «Пахтакор» ҳам чемпионлик пойгасида иштирок эта олармикан ёки таркиб борасида бошқа даъвогар клубларга ён берадими?

Давоми: www.iff.uz


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz