Қайднома

Қидирув

Хосеп Гвардиола: Ҳимояланишнинг энг тўғри йўли – голлар киритиш

Хосеп Гвардиола: Ҳимояланишнинг энг тўғри йўли – голлар киритиш

  15.03.2017 09:12
  0
  556
Хосеп Гвардиола: Ҳимояланишнинг энг тўғри йўли – голлар киритиш

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал «Монако»га қарши жавоб учрашуви (5:3 – биринчи учрашув) олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Агар биз ўзимизни кейинги босқичга чиқиб бўлган деб ҳисоблаганимизда бу жуда катта хато бўларди. Учрашувнинг биринчи дақиқасиданоқ жамоам ғалаба қозониш учун майдонга тушганини исботлашини хоҳлайман. Биз албатта гол уришимиз керак.

«Монако» – ажойиб жамоа. Барчани эртанги учрашувни томоша қилишга таклиф этаман, келганлар ажойиб футбол гувоҳига айланишади. 

Ҳимояланишнинг энг тўғри йўли – голлар киритиш. Битта жамоа бу қадар кўп гол киритганида, сен ҳимоя ҳақида ўйлашинг – бу ўз жонига қасд қилиш. Мақсадимиз – ҳужум қилиш. Бу жамоа осонликча гол ўтказиб юбормаса ҳам уларга бешта гол уришга муваффақ бўлдик.

Кетма-кет етти марта ЕЧЛ ярим финалларида ўйнаганим ҳақида ўйлаётганим йўқ. Менинг вазифам – «Манчестер Сити»га кейинги босқичга чиқиши учун кўмаклашиш.

Яна нима хоҳлашим мумкин – бу яхши футбол кўрсатиш. Ҳозирги орзуим бу чорак финалга йўлланма олиш», – дея Гвардиоладан иқтибос келтиради клуб расмий твиттери.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz