Қайднома

Қидирув

Роналду:«Совринларга ҳеч қачон олдиндан тегмайман»

Роналду:«Совринларга ҳеч қачон олдиндан тегмайман»

  16.03.2017 15:38
  0
  677
Роналду:«Совринларга ҳеч қачон олдиндан тегмайман»

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Конфедерациялар кубоги мусобақасига бағишланган маросимда ирим қилди. Аниқроғи, футболчи Цюрихда ташкиллаштирилган тадбирда турнир кубогига тегинишни истамади.

«Йўқ, кубокка қўл узатмайман. Умуман, бошқа совринларга ҳеч қачон олдиндан тегмайман. Бу ҳаракат омадсизлик келтиради. Кубокка келсак, у чиндан ҳам, жуда чиройли. Ҳозир ушлаб кўрмайман, аммо Россияда уни бошим узра баланд кўтармоқчиман. Навбатдаги орзум шу. Умидворманки, жорий йил Португалия термаси яна бир совринга эга чиқади. Шундай бўлиши нақадар ажойиб...»,-деди Роналду. Эслатма, Конфедерациялар кубоги 17 июнь куни старт олади. Португалияликлар Мексика, Янги Зеландия ва Россия терма жамоалари билан битта гуруҳда кураш олиб боришади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz