Қайднома

Қидирув

Рибери:«Левандовскига ўхшаган футболчини олдин учратмаган эдим»

Рибери:«Левандовскига ўхшаган футболчини олдин учратмаган эдим»

  16.03.2017 17:33
  0
  715
Рибери:«Левандовскига ўхшаган футболчини олдин учратмаган эдим»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери жамоадоши Роберт Левандовски ҳақида бир қанча ижобий фикрларни билдириб ўтди.

«Левандовски - етакчи футболчи. «Бавария»да мен билан бирга тўп сурган ҳужумчилар орасида шубҳасиз, энг кучлиси. Шу вақтга қадар Лука Тони, Марио Гомес ва Мирослав Клозе каби ҳужумчилар билан бир жамоада ўйнаганман, лекин Левандовскига ўхшаган футболчини учратмаган эдим. Робертнинг узоқ йиллар «Бавария» тарихидаги энг кучли ҳужумчи бўлиб қолишига шубҳа қилмайман»,-деди Рибери Bild нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски 2,5 йил давомида «Бавария» таркибида 100та гол уриш вазифасини уддалаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz