Қайднома

Қидирув

Кутилганидек, «Ростов» ва «Краснодар» ЕЛни тарк этишди (видео)

Кутилганидек, «Ростов» ва «Краснодар» ЕЛни тарк этишди (видео)

  17.03.2017 07:55
  0
  887
Кутилганидек, «Ростов» ва «Краснодар» ЕЛни тарк этишди (видео)

Европа лигаси мусобақасининг чорак финалига йўлланма олган саккиз жамоа номи маълум бўлди. Россиянинг «Ростов» клубига қарши сафар ўйинида 1:1 ҳисобига имзо чеккан «Юнайтед», «Олд Траффорд»да Хуан Матанинг ягона голи эвазига зафар қучди. Худди ўтган ўйинда бўлгани каби, бу сафар ҳам голли узатмани Златан Ибраҳимович ташлаб берди.

Римнинг «Рома» клуби ўз майдонида «Лион» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиб, мусобақани тарк этди. Томонларнинг Францияда кечган ўйини мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.

Испаниянинг «Сельта» клуби аввалги босқичда Украинанинг «Шахтёр»ини турнирдан чиқариб юборганди. Виголиклар бу сафар Россиянинг «Краснодар» клубини икки ўйин натижасига кўра мағлуб эта олди.

Европа Лигаси
1/8 финал
16 март, пайшанба

«Краснодар» (Россия) — «Сельта» (Испания) 0:2

Голлар: Уго Мальо, 52 (0:1). Яго Аспас, 80 (0:2).
Четлатиш: Шарль Каборе, 86 (К).
Дастлабки ўйин: 1:2

«Бешиктош» (Туркия) — «Олимпиакос» (Греция) 4:1

Голлар: Венсан Абубакар, 10 (1:0). Райан Бабель, 22 (2:0). Тарик Элюнусси, 31 (2:1). Райан Бабель, 75 (3:1). Женк Тосун, 84 (4:1).
Четлатиш: Венсан Абубакар, 39 (Б).
Дастлабки ўйин: 1:1

«Генк» (Бельгия) — «Гент» (Бельгия) 1:1

Голлар: Тимоти Кастан, 20 (1:0). Луи Верстрате, 84 (1:1).
Дастлабки ўйин: 5:2

«Манчестер Юнайтед» (Англия) — «Ростов» (Россия) 1:0

Гол: Хуан Мата, 70 (1:0).
Дастлабки ўйин: 1:1

«Боруссия Мёнхенгладбах» (Германия) — «Шальке» (Германия) 2:2

Голлар: Андреас Кристенсен, 26 (1:0). Маҳмуд Дауд, 45+2 (2:0). Леон Горецка, 54 (2:1). Набиль Бенталеб, 68-пен (2:2).
Дастлабки ўйин: 1:1

«Рома» (Италия) — «Лион» (Франция) 2:1

Голлар: Мухтор Диакаби, 16 (0:1). Кевин Стротман, 18 (1:1). Люка Тусар, 60-авт (2:1).
Дастлабки ўйин: 2:4

«Аякс» (Голландия) — «Копенгаген» (Дания) 2:0

Голлар: Бертран Траоре, 23 (1:0). Каспер Долберг, 45+3-пен (2:0).
Дастлабки ўйин: 1:2

«Андерлехт» (Бельгия) — «AПОЭЛ» (Кипр) 1:0

Гол: Франк Ачимпонг, 65 (1:0).
Дастлабки ўйин: 1:0

Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг чорак финал беллашувларига бугун — 17 март куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz