Қайднома

Қидирув

Филип Райевацнинг голи «Қўқон-1912»га мавсумдаги илк ғалабасини келтирди

Филип Райевацнинг голи «Қўқон-1912»га мавсумдаги илк ғалабасини келтирди

  18.03.2017 17:59
  0
  535
Филип Райевацнинг голи «Қўқон-1912»га мавсумдаги илк ғалабасини келтирди

2-дақиқада навоийликларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олди. Футболчиларимиз жарима майдончаси яқинида Артур Геворкянга қарши қўполик ишлатишди. Туркманистонлик футболчининг ўзи жарима тўпини шерикларига ошириб берди. Юзага келган пала-партишликдан кейин тўп дарвоза Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегди.

6-дақиқа бурчакдан оширилган тўпни Андрей Сидиров боши билан дарвоза томон йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади. Бундан олдин Филип Райевац ўзининг индивидуал ҳаракатлари билан жарима майдончасига киришга уриниб кўрди. Уни ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

13-дақиқа энди жарима тўпини тепамиз. Рақибларимиз Райевацга қарши қўполлик ишлатишди. Жаримадан оширилган тўпни сербиялик ҳужумчи дарвозага тўғирлай олмади.

21-дақиқада вакиллларимиз жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.  Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси тўғри Макосиннинг қўлига бориб тушди. 28-дақиқада Баҳодир Пардаевнинг зарбаси шундоққина дарвоза ёнидан ўтиб кетди.  31-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима зарбаси хавфли чиқди. Меҳмонлар посбони тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

35-дақиқада  Жалил Кимсановнинг қанотдан ошириб берган тўпига ҳужумчилар етиб кела олишмади. Афсус жуда қулай имконият қўлдан бой берилди.

43-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга яқинлашишди. Лекин ҳимоячилар ва дарвозабонимиз ҳаракатлари эвазига голдан сақланиб қолинди. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 47-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг аутдан жарима майдончаси томон ошириб берган тўпи самарасиз якунланди.

50-дақиқа ўтиб бораётган пайтда учрашувни анча фаол ўтказган Филип Райевац меҳмонлар дарвозасини ишғол этди. Бу сербиялик ҳужумчининг иккинчи ўйиндаги иккинчи голидир.

55-дақиқада Андрей Сидоровга бироз тезлик етишмади. Акс ҳолда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борар эди.

58-дақиқада Филип Райевац дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб бораётган пайтда йиқилиб тушди. Қулай имконият қўлдан бой берилди. 75-дақиқада Баҳодир Пардаев жарима майдончаси ичида ёлғиз қолганига қарамай, тўпни ўзида кўп ўшлаб қолди. Натижада қулай имконият қўлдан чиқарилди.

Қолган дақиқаларда жамоалар бир қатор вазиятларни вужудга келтиришди. Аммо мухлислар бошқа гол кўришмади.

Шу тариқа жамоамиз мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Айтганча, 2015 йилда жамоамиз ўз майдонида “Қизилқум”ни 1:0 ҳисобида доғда қолдирганди. Орадан икки йил ўтиб, яна ғалаба қозондик.

Олий лига

3-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: В. Цейтлин, А. Усмонов, Т. Гайнулин, Ш.Насибуллаев.

Назоратчи: Б. Тоғаев.

ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин

Гол: Филип Райевац-50.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 8. Собир Ҳамидов (10. Жавоҳир Сидиқов-65), 11. Андрей Сидоров, 18. Баҳодир Пардаев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов (85. Руслан Мелезиддинов-63), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (9. Носир Отақўзиев-81).

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 8. Акмал Рустамов, 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулло Қамбаров, 15. Азамат Алланиёзов (9. Отабек Зокиров-80), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов.

Огоҳлантиришлар: Шукурали Пўлатов 62, Мурод Холмуҳаммедов 62, Файзулло Қамбаров 66.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz