Қайднома

Қидирув

Виталий Денисов жароҳат олди

Виталий Денисов жароҳат олди

  19.03.2017 09:39
  0
  675
Виталий Денисов жароҳат олди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов Россия чемпионати 20-тури доирасида «Локомотив»нинг «Спартак»ка қарши ўтказган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйини вақтида жароҳат олган. У жароҳатига қарамасдан ўйинни охирига қадар ўтказган.

Москваликлар клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Денисов ва Вердран Чорлука жароҳатланган, улар ўйиндан кейиноқ УЗИ текширувидан ўтказилган. Маълум бўлишича, Чорлука белининг чап қисмидаги мушакларни жароҳатлаб олган, Денисовда эса белнинг ўнг қисмидаги мушаклар жароҳатлангани аниқланган.

Футболчиларнинг соғлиги тўлиқ тикланиши муддати 19 март куни ўтказиладиган навбатдаги текширувлардан кейин маълум бўлади.

Ўтган ҳафтада Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилганди ва унда Виталий Денисов номи ҳам бор эди. Энди унинг ўрнига таркибга ким чақирилиши ҳозирча номаълум.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz