Қайднома

Қидирув

Терма жамоамиз Куал-Лумпурда, Эрон эса синов баҳсини ўтказди

Терма жамоамиз Куал-Лумпурда, Эрон эса синов баҳсини ўтказди

  19.03.2017 20:28
  0
  913
Терма жамоамиз Куал-Лумпурда, Эрон эса синов баҳсини ўтказди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги рақиби — Эрон кеча Ироқ билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Теҳрондаги "Озодий" стадионида, ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда форслар 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Баҳснинг 76-дақиқасида ироқлик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Кейруш жамоаси 23 март куни Доҳада Қатар меҳмони бўлса, орадан 5 кун ўтиб "Озодий"да Хитойни қабул қилади.

***

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз Тошкентдан Дубайга, у ердан Малайзияга учди. Бугун делегациямиз Куала-Лумпур шаҳрига етиб борди. Эслатиб ўтамиз, Сурия - Ўзбекистон учрашуви 23 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. 

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилган.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Муроджон Зухуров (“Бунёдкор”).
Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжинг Гоан”, Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”),  Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчун Ятай”, Хитой),  Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Олег Зотеев (“Локомотив”).
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабаб”, БАА), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Саламат Қутибоев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Сепаҳон”, Эрон), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар).

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда. 


Манба: std.uz, championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz