Қайднома

Қидирув

«Динамо» - «Насаф»: Мураббийлар қандай фикрда?

«Динамо» - «Насаф»: Мураббийлар қандай фикрда?

  20.03.2017 15:17
  0
  173
«Динамо» - «Насаф»: Мураббийлар қандай фикрда?

“Динамо” – “Насаф” ўртоқлик учрашуви ниҳоясига еткач, бош мураббийлар Олег Тюлькин ва Рўзиқул Бердиевлар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

Олег Тюлькин: «Асосийси натижа эмас, ўйин эди»

- Қизиқарли ўйинга гувоҳ бўлдик. «Насаф» билан ўтказилган ўртоқлик баҳси ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим бўлди. Бугун натижа асосий эмасди, ўйин муҳим эди. Яхши тайёргарлик кўра олдик. Ёшларимизни синаб олдик. Олдинда кубокда Зоминдаги ўйинда тўп сурсак, кейин «Навбаҳор» билан баҳс кутиб турибди. Йигитларни яхши тайёргарлик билан тўп суришлари учун ҳаракат қилаяпмиз. Самарқандда назорат учрашувида ҳам шунча мухлис келгани ажойибдир. Шу боис йигитлар дастлабки голни мухлисларга бағишлашди.

Рўзиқул Бердиев: «Самарқанд футбол билан яшамоқда»

- Бугунги ўйинни шахсан ўзим ўртоқлик учрашуви демаган бўлардим. Чунки ўйин кескин курашларга бой бўлди. Стадионда мухлисларнинг кўплигидан сезиш мумкинки, самарқандлик футбол ишқибозлари катта футболни соғиниб қолишган. Самарқанд футбол билан яшамоқда. Шунингдек, “Динамо” турнир жадвалида бекорга етакчилик қилмаётганини бугун кўрсатди. Бугун биз уларнинг жиддий қаршилигига дуч келдик. Кўриниб турибди, “Динамо”да мураббийлар яхши ишлашаяпти. Жамоа таркиб жиҳатдан анча ёш. Уларда иштиёқ жуда кучли. Ўйлайманки, бугунги ўйин ҳар иккала жамоа учун фойдали бўлди.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 28 69
2 Тоттенхэм 28 59
3 Манчестер Сити 28 57
4 Ливерпуль 29 56
5 Манчестер Юнайтед 27 52
6 Арсенал 27 50
7 Эвертон 29 50
8 Вест Бромвич 29 43
9 Сток Сити 29 36
10 Саутгемптон 27 33
11 Борнмут 29 33
12 Вест Хэм 29 33
13 Бёрнли 29 32
14 Уотфорд 28 31
15 Лестер 28 30
16 Кристал Пэлас 28 28
17 Суонси 29 27
18 Халл Сити 29 24
19 Мидлсбро 28 22
20 Сандерленд 28 20
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

МТЖ бугун Қатарга қарши сўнгги машғулотни ўтказди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru