Қайднома

Қидирув

Коэнтрау хайрия жамғармаси ҳисобига 3 минг евро ўтказиб беради

Коэнтрау хайрия жамғармаси ҳисобига 3 минг евро ўтказиб беради

  21.03.2017 09:01
  0
  550
Коэнтрау хайрия жамғармаси ҳисобига 3 минг евро ўтказиб беради

Охирги вақтларда Фабио Коэнтраунинг «Реал» машғулотларида иштирок этмагани сабаби ошкор бўлди. Аниқланишича, у Брагадаги суд мажлисида қатнашган. Айтишларича, футболчи 2012 йили ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топширмай, 4 минг евро пора берганини тан олган. Коэнтрау хусусан, назарий имтиҳон вақти масъул кишилардан бири қўл ҳаракати билан унга ёрдам бериб турганини баён этди. У яна агар четдан ёрдам берилмаганида, имтиҳондан ўтолмаслигини тан олди. Чунончи, жавоблардан ярмини ҳам билмаган экан. Португалиялик футболчи ўша вақт «Реал» сафига ўтиш арафасида эди, шунинг учун Мадридга йўл олишдан аввал ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга шошилган. Хуллас, суд Коэнтраунинг айбига иқрорлигини ҳисобга олиб, «юмшоқ»роқ жазо тайинлади. У хайрия жамғармаси ҳисобига 3 минг евро ўтказиб берса, бас...


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz