Қайднома

Қидирув

Виталий Денисов Малайзияда ўйнолмайди...

Виталий Денисов Малайзияда ўйнолмайди...

  21.03.2017 11:39
  0
  356
Виталий Денисов Малайзияда ўйнолмайди...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурия ва Қатар термаларига қарши ўйинларда иштирок этмайди. 

Foto: AFC

Фото: АФC

Денисов Россия Премьер-лигасининг «Спартак»ка қарши ўйинида жароҳат олгани аввалроқ маълум қилинган бўлиб, футболчи якшанба куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Хулосалар эса унинг яқин кунлар ичида майдонга туша олмаслигини кўрсатди.

Ўзбекистонлик футболчидан ташқари хорватиялик Ведран Чорлука ҳам жароҳатланганди. У ҳам Хорватия миллий термасининг Украинага қарши саралаш учрашувини қўйиб юборишга мажбур бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Малайзияда Сурияга қарши ўйинда майдонга тушади. Денисов мазкур учрашувга чақирув олган бўлиб, Москвадан Куала-Лумпурга етиб келиши керак эди. Эндиликда у нафақат Малайзияга, балки Тошкентга ҳам келмайдиган бўлди.


Манба: Championat.com, daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.