Қайднома

Қидирув

23 март куни Малайзияда қандай об-ҳаво ҳукм суради?

23 март куни Малайзияда қандай об-ҳаво ҳукм суради?

  21.03.2017 16:46
  0
  1008
23 март куни Малайзияда қандай об-ҳаво ҳукм суради?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Сурияга қарши ЖЧ-2018 саралаш баҳсини ўтказишидан хабарингиз бор. Учрашув Малайзияда бўлиб ўтади. 
Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ, стадион ўйинга тайёр бўлмагани учун Сурия ва Ўзбекистон баҳси Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонига кўчирилди. 
Хўш, ўйин бўладиган куни Малакка шаҳрида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда? Маълумотларга қараганда, пайшанба куни ушбу шаҳарда кучли ёмғир ёғиши тахмин қилинмоқда. Ўйин бошланадиган пайт — маҳаллий вақт билан 20:00га келиб ёмғирнинг темпи пасайиши ва ўйин давомида тўхташи кутилмоқда.
Учрашув пайтида ҳаво ҳарорати 27-28 даража атрофида иссиқ бўлади. Ҳавонинг нисбий намлиги 75-80 фоизни ташкил қилади. 
Эслатиб ўтамиз, Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади. Терма жамаомиз маҳаллий шароитга мослашиш мақсадида ўйиндан 4 кун олдин Малайзияга етиб бориб, у ерда машғулотларни олиб бормоқда.


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz