Қайднома

Қидирув

Шаштингга балли, «Динамо»!

Шаштингга балли, «Динамо»!

  21.03.2017 21:15
  0
  2157
Шаштингга балли, «Динамо»!

3та ўйин, 6та гол, 3та ғалаба, 9 очко. Тасанно, «Динамо»! Ҳа, дебютантнинг бундай дадил бошлаши бизнинг чемпионатга хос эмас. Тўғри, «Қурувчи» (ҳозирги «Бунёдкор») ҳам олий лигага чиққани ҳамоно олға қадам ташлаганди. Лекин фарқли томони, бу жамоа шунга мувофиқ келувчи таркиб йиққан ва молиявий имконияти ҳам чакки эмасди.

Самарқандликлар эса энг ёш таркиб билан мавсум стартига ўзгача жило беришди. Эҳтимол, кўпчилик таъкидлаётгандек, жамоа охиригача ҳозирги шаштини сақлаб қололмас.

Лекин факт шуки, «динамочилар» миллий чемпионатимизга янгича ҳаво олиб киришга улгурдилар ва бунинг учун уларга алоҳида миннатдорчилик изҳор этиш шарт. Шахсий фикримча, «Динамо»нинг шашти пасаймаслиги қайсидир маънода футболимиз мутасаддилари, хусусан, терма жамоаларимиз мураббийларига ҳам боғлиқ.

Демоқчиманки,  ёш футболчилар вақтида турли ёш тоифасидаги терма жамоалардан чақирув олишса, улардаги ишонч ҳисси янада ошади. Бу бутун футболимиз ривожи учун муҳимдир.

Ўзи бизда иқтидорлар қадрига етиш хислати етишмайди. Мисол учун, Шоҳруз Норхоновга аллақачон миллий жамоада ўзини кўрсатиши учун имконият бериш керак эди.

Бироқ бундай қилинмади, натижада Шоҳруҳнинг шашти бироз пасайгандек. Ёки Темурхўжа Абдухолиқовни олайлик. У аввалги мавсумда миллий жамоа либосини кийишга ҳақли эканлигини исботламадими? Мутасаддиларга айтадиган гапим шу - келинглар, кўзга ташланган йигитларимизга бефарқ қарамайлик. Унутмайликки, озгина эътибор футболчи кучига куч қўшади.

Салом БАҲОДИРОВ, Ургут тумани.


Манба: www.intersport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz