Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ. 1|8 финал. Рекордлар, фактлар, рақамлар...

ЕЧЛ. 1|8 финал. Рекордлар, фактлар, рақамлар...

  22.03.2017 00:12
  0
  821
ЕЧЛ. 1|8 финал. Рекордлар, фактлар, рақамлар...

1 - Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида илк марта чорак финалдан четда қолди. У бунгача «Барселона» ва «Бавария»ни бошқариб, ҳар сафар камида ярим финал йўлланмасини таъминлаганди.

2 - гуруҳ босқичини 1-ўринда тугатган 8та жамоадан фақат 2таси («Арсенал» ва «Наполи») кейинги раундга ўтолмади. Гуруҳ ғолиблари умумий - 34:28 ҳисобида устун келишди.

4 - «Лестер» жорий турнир доирасида ўз майдонида ўтган 4та ўйинда ҳам ғалаба қозонди.

5 - қаторасига 5 мавсумки, Ла-лиганинг 3та вакили чорак финалга йўл олмоқда. Шу вақт оралиғида Испания клублари 3 марта бош соврин соҳибига айланишди.

12 - «Монако» ва «Манчестер Сити» қарама-қаршилигида томонлар жами 12та (6-6) гол уришди. Бу борадаги рекорд 2008|2009 йиллар мавсумида қайд этилган - «Бавария» - «Спортинг» тўқнашувида жами 13та (12-1) гол кузатилганди.

17 - «Байер»нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Кай Хавертц мактаб имтиҳонлари сабаб, «Атлетико»га қарши ўйинни ўтказиб юборди.

38 - Роберт Левандовски ЧЛда турли клублар учун жами 38та гол урган. Мавсум-2012|2013дан кейинги даврни олсак, польшалик ҳужумчи фақат Лионель Месси (43та) ва Криштиану Роналду (57та)дан орқада, холос.

46 - «Байер»нинг мексикалик ҳужумчиси Хавьер Эрнандес турнирда 46-марта майдонга тушиб, бу борада ватандоши Рафаэль Маркес (45та ўйин)дан ўзиб кетди. Умуман, Чичарито натижаси КОНКАКАФ вакиллари учун рекорддир.

62 - 1|8 финал доирасидаги ўйинларда жами 62та гол урилди. Бу шу раунд учун рекорд натижадир. Мавсум-2011|2012да 56та гол урилган ва бу энг юқори кўрсаткич бўлиб турганди. 2003|2004 ва 2006|2007 йиллар мавсумларида эса атиги 29тадан гол қайд этилган.

100 - Хосеп Гвардиола еврокубокларда 100та ўйин ўтказган мураббийлар орасида энг омадлисидир, гарчи бу сафар жамоаси курашдан чиқиб кетган бўлсада. У 100 ўйинда қуйидаги статистикани қайд этган: 61та ғалаба, 23та дуранг ва 16та мағлубият. Луи ван Галнинг илк 100та ўйинга боғлиқ натижаси бирозгина паст: 61та ғалаба, 22та дуранг ва 17та мағлубият. Айтганча, Гвардиола мавсум-2008|2009 чорак финали  жавоб баҳси («Бавария»га қарши)да мураббийлар курсисида ўтирмаган (жамоани Тито Виланова бошқарганди) ва бу ўйин унинг статистикага киритилмаган. 

175 - Икер Касильяс еврокубокларда 175-ўйинни ўтказиб, бу борада рекордчи - Паоло Мальдини (174та ўйин)дан ўзиб кетди. Гвардиячилар рўйхатининг кейинги ўринлари Хави (173та), Кларенс Зеедорф (163та) ва Рауль Гонсалес (161та)га тегишли.

Техник кўрсаткичлар

Дарвоза томон аниқ зарбалар сони бўйича: 15та - Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д.), Эдинсон Кавани («ПСЖ»); 14та - Лионель Месси («Барселона»).

Дарвоза томон ноаниқ зарбалар сони бўйича: 17та - Криштиану Роналду («Реал»); 16 - Роберт Левандовски («Бавария»); 12та - Эдинсон Кавани («ПСЖ»).

Сариқ карточкалар сони бўйича: 5та - Марко Верратти («ПСЖ»); 4та - 4 нафар футболчи. Жами 411та сариқ карточка кўрсатилди.

Қизил карточкалар сони бўйича: 1та - 21 нафар футболчи.

Энг кўп «офсайд»га тушган футболчилар: 12 марта - Рикардо Куарежма («Бешиктош»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д.), Эдинсон Кавани («ПСЖ»).

Чап оёқда гол уриш бўйича: 11та - Лионель Месси («Барселона»); 4та - Риёд Маҳрез («Лестер»).

Ўнг оёқда гол уриш бўйича: 6та - Эдинсон Кавани («ПСЖ»); 5та - Роберт Левандовски («Бавария»).

Бош билан гол уриш бўйича: 3та - Карим Бензема («Реал»); 2та - 7 нафар футболчи.

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича: 10та -Лионель Месси («Барселона»); 8та - Эдинсон Кавани («ПСЖ»).

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича: 3та - Анхель ди Мария («ПСЖ»).

Пенальти орқали гол уриш бўйича: 3та - Роберт Левандовски («Бавария»).

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: 95376 метр - Коке («Атлетико»); 90876 метр - Луиш Пицци («Бенфика»); 89633 метр - Блез Матюиди («ПСЖ»). Атиги 11 нафар  футболчи 84 километрдан кўп масофа босиб ўтди.

Энг кўп гол урган жамоалар: 26та - «Барселона»; 25та - «Боруссия» Д.

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: 22та - «Барселона»; 20та - «Монако»; 19та - «Севилья».

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: 6та - ПСВ, «Тоттенхэм».

Энг кўп қизил карточка олган жамоалар: 2та - 7та клуб.

Энг кўп бурчак тўпи тепган жамоалар: 66 марта - «Наполи»; 59 марта - «ПСЖ»; 57 марта - «Бавария».

Энг кўп «пас» узатган жамоалар: 5982 марта - «Бавария» (92 фоизи аниқ); 5491 марта - «Барселона» (90 фоизи аниқ); 5222 марта - «Ювентус» (90 фоизи аниқ).

Тўпурарлар: 11та - Лионель Месси («Барселона»); 8та - Эдинсон Кавани («ПСЖ»); 7та - Роберт Левандовски («Бавария»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д.); 5та - Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Карим Бензема («Реал»), Дрис Мертенс («Наполи»).

Ассистентлар: 8та - Неймар («Барселона»); 6та - Криштиану Роналду («Реал»); 4 - Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»), Усмон Дембеле («Боруссия» Д.), Эдуарду Сальвио («Бенфика»).

Захира ўриндиғи вакиллари урган голлар

5та

«Реал» - Альваро Мората - 3та, Лукас Васкес, Карим Бензема

3та

«Бавария» - Хуан Бернат, Томас Мюллер, Дуглас Коста

«Боруссия» Д. - Андре Шюррле, Гонсало Кастро, Марко Ройс

«Ювентус» - Хуан Куадрадо, Марко Пьяца, Даниэль Алвеш

2та

«Барселона» -  Андрес Иньеста, Серхи Роберто

«Бенфика» - Гонсало Гуэдеш, Эдуарду Сальвио

«Бешиктош» - Талиска, Женк Тосун

«Наполи» - Маноло Габбьядини, Дрис Мертенс

1та

«Атлетико» - Фернандо Торрес

«Базель» - Лука Зуффи

«Динамо» К. - Виктор Циганков

«Легия» - Неманья Николич

«Монако» - Тома Лема

«Манчестер Сити» - Келечи Ихеаначо

«Спортинг» - Бруно Сезар

«Севилья» - Виссам Бен-Йеддер

Фаррухжон ФАЙЗИЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz