Қайднома

Қидирув

«Фенербахче» ёзда «Арсенал»дан Месут Озилни сотиб олиши мумкин

«Фенербахче» ёзда «Арсенал»дан Месут Озилни сотиб олиши мумкин

  22.03.2017 11:55
  0
  314
«Фенербахче» ёзда «Арсенал»дан Месут Озилни сотиб олиши мумкин

Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси ёзги трансферлар мавсумида «Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Озилни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар беради.

Манбанинг хабарига кўра, Германия терма жамоаси аъзоси Озил асли миллати туркларга мансублиги сабаб «Фенербахче»га ўтишни рад этмаслиги мумкин.

«Фенербахче» раҳбарияти Озилни жамоада узоқ йиллар етакчи бўлиб қолиши ва собиқ жамоадоши Робин ван Перси ўрнига муносиб номзод бўлишини таҳмин қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» футболчига янги шартнома таклиф этишни истаганди лекин томонлар ҳозирча ўзаро музокара бошлашмаган.

Маълумот учун, Озил жорий мавсум «Арсенал» таркибида 31 учрашувда майдонга тушиб 9 гол ва 10 та фойдали узатмани амалга оширган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz