Қайднома

Қидирув

Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»га қайтади

Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»га қайтади

  22.03.2017 16:22
  0
  895
Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»га қайтади

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон жамоани бир ўйинда бошқарадиган бўлди.

Гап шундаки, мутахассис клуб фахрийси Майкл Кэррикка бағишланадиган учрашувда жамоани бош мураббий сифатида майдонга олиб тушади.

Унда "Манчестер Юнайтед"нинг 2008 йилдаги таркиби юлдузлар терма жамоасига қарши ўйнайди. "МЮ" таркиби Кэррикка 9 йил олдин жамоадош бўлган футболчилардан тузилади.

Юлдузлар термаси эса Фрэнк Лэмпард, Стивен Жеррард, Майкл Оуэн ва бошқа фахрий футболчилардан ташкил топади ҳамда бу жамоани Гарри Реднапп бошқаради.

Учрашув шу йилнинг 4 июнь куни "Олд Траффорд" стадионида ўтказиш белгиланган. Эслатиб ўтамиз, Фергюсон "Манчестер Юнайтед"ни 1986 йилдан 2013 йилгача бошқарган ва шу давр мобайнида 38та совринни қўлга киритган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz