Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди

Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди

  22.03.2017 18:47
  0
  819
Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзиянинг Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium майдонида Сурияга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди.

Машғулотларда Виталий Денисовдан ташқари термага чақирилган барча футболчилар иштирок этди. Аввалроқ терма жамоа ҳимоячиси жароҳати туфайли Малайзияга келмагани ҳақида хабар қилинганди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Сурияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 23 март куни ЖЧ–2018 турнирига сарлаш босқичи “А” гуруҳи 6-турида Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz