Қайднома

Қидирув

«Барселона» Испания қуйи дивизионидан футболчи сотиб олиши мумкин

«Барселона» Испания қуйи дивизионидан футболчи сотиб олиши мумкин

  22.03.2017 21:40
  0
  753
«Барселона» Испания қуйи дивизионидан футболчи сотиб олиши мумкин

Каталониянинг «Барселона» клуби Испания қуйи дивизиони вакили«Химнастик» яримҳимоячиси Хосеп Калаверани сотиб олишга жуда яқин турибди, дея хабар бермоқда Sport.es.

Каталонияликлар раҳбарияти Калаверанинг ўйинидан катта завқ олишган ва уни жамоага олиб келишга қарор қилишган. Кўпчилик футболчини янги Серхио Бускетс бўлишини тахмин қилмоқда. Испан гранди вакиллари Калавера Бускетснинг ўрнига муносиб номзод бўла олишига ишонишмоқда. 

Калавера жорий мавсум сўнггида 18 ёшга тўлади. Агар «Барселона» уни сотиб олса, футболчи катта эҳтимол билан биринчи мавсумни каталонияликларнинг ўринбосарлар таркибида ўтказади.

«Барселона»дан ташқари Калаверанинг хизматига Мадриднинг «Реал» ва «Валенсия» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz