Қайднома

Қидирув

«Андижон» клуби ишқибозлари диққатига!

«Андижон» клуби ишқибозлари диққатига!

  22.03.2017 23:17
  0
  638
«Андижон» клуби ишқибозлари диққатига!

Маълумки ушбу ҳафта Андижонда футбол мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Андижонлик футбол ишқибозларини кетма-кет икки кун бир-биридан қизиқ ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган «УзДонгЖу» - «Бухоро» ўйини 24 март, жума куни Шўрбулоқ даҳасидаги «ФИМИ» стадионида бўлиб ўтади. Шу куни «Андижон» ишқибозлар клубига аъзо бўлишни истаган мухлисларни ўйинга таклиф этамиз ва 25 март куни бўлиб ўтадиган «Андижон» - «Нефтчи» учрашувига сўнгги репетиция жараёни бўлиб ўтади. Ишқибозлар клуби раиси Нодирбек Тўйчиевнинг маълум қилишича, мухлислар клубига аъзо бўлганлар бепул чиптага эга бўлади. Севимли жамоангизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг! Зеро, ишқибозлар далдаси жамоамиз учун муҳимдир!

«Андижон» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz